Latest news

18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  0 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  0 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  5 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  9 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  9 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  2 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  4 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  2 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  2 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  1 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  2 12:33Танташев ФИФА семинарида  1

Ўзбекистон U-17. Биринчи назорат ўйинида жанговор дуранг News

Ўзбекистон U-17. Биринчи назорат ўйинида жанговор дуранг

Тошкентда йиғин бошлаган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси режа асосида бугун — 10 сентябрь куни Про-Лига “Б” зонасида пешқадам бўлиб турган “Нурафшон” клубига қарши назорат ўйинида майдонга тушди.

Йиғинда 25 футболчи иштирок этаётган бўлса, Отабек Ғуломхўжаев шуларнинг 20 нафарини амалда синов олди. Яна беш футболчи 11 сентябрь куни бўлиб ўтадиган “Бунёдкор” ёшларига қарши учрашувда майдонга тушиши мумкин.
 
Ўртоқлик ўйинида 3:3 ҳисоби қайд этилди. 17 ёшли футболчилар 0:2 ҳисобида ортда бораётган бир вақтда вазиятдан чиқиб кетишни уддалай олди. Бироқ ғалабани ушлаб қолиш уларга насиб қилмади. Қайд этиш керак, “Нурафшон” клубига қарши бўлиб ўтган аввалги йиғинлар доирасидаги ўйинларнинг бирида ёшлар 1:0 ҳисобида устун келган бўлса, яна бирида ҳисоб очилмаганди — 0:0.
 
Мазкур учрашувда Тошкент вилояти клубидан бир футболчи қўпол ҳаракати учун майдондан четлатилди. Учрашув ўртоқлик мақомида бўлгани учун “Нурафшон” бош мураббийи қизил карточка олган футболчининг ўрнини янгиси билан тўлдирди.
 
Синов-назорат ўйини
10 сентябрь, душанба
 
ЎЗБЕКИСТОН U17 — “НУРАФШОН” 3:3
 
Голлар: 
Мурод Тўйчибоев, 6 (0:1). Руслан Беклич, 29 (0:2). Иброҳим Ибрагимов, 42 (1:2). Иброҳим Ибрагимов, 49 (2:2). Хушнуд Бозоров, 65 (3:2). Мурод Тўйчибоев, 81 (3:3).
 
Ўзбекистон U17: Асад Полвонов (Мўмин Қодиров, 46) — Аслиддин Тоштемиров, Элдор Бегимов (Саидазамат Мирсаидов, 60), Суннат Ҳамиджонов (Хуршид Убайдуллаев, 67), Аваз Мамажонов (Содиқ Ортиқов, 46) — Мироншоҳ Сатторов (Хушнуд Бозоров, 55), Жўрабек Эргашев (Абдулазиз Абдусаломов, 32), Жавоҳир Юсупов (Абубакр Турдиалиев, 27), Иброҳим Ибрагимов — Рустам Азимов (Алишер Одилов, 46), Руслан Рўзиев (Абдуллоҳ Ғайбуллаев, 67).
 
“Нурафшон”: Абдукарим Муҳамедов (Равшанбек Ягудин, 85) — Нуржас Қамбаров (Абдуғани Камолов, 41), Аббос Исроилов  (Орипхўжа Абдухолиқов, 50), Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Достон Баҳромов, Рихсихўжа Аҳмадхўжаев, Азамат Розиқов (Азамат Айдаров, 70), Руслан Веклич (Асқар Жадигеров, 46), Дилшод Файзиев, Орифжон Ҳакимжонов, Мурод Тўйчибоев.
 
Огоҳлантириш: Абубакр Турдиалиев (58) — Аббос Исроилов (86).
Четлатиш: Нуржас Қамбаров, 41 (Н).

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика