Latest news

20:53РПЛ. "Зенит" ва ЦСКА Петербургда нурсиз дуранг ўйнади, Файзуллаев 67 дақиқа ўйнади  11 20:17Расман: Элдор Шомуродов — "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси!  14 19:58"Ахмат" - "Рубин". Ашурматов асосий таркибда  2 19:42Футболда янги қоида пайдо бўлди  5 19:34U20 Осиё Кубоги. Финалда ғолиб пенальтилар серияси орқали аниқланди  5 19:17РПЛ. Эсанов захирадан майдонга тушган баҳсда "Акрон" мағлубиятга учради  0 18:52ПФЛ клубларни 25 мартга қадар қарзларни тўлашга чақирди  1 18:12ПФЛ Ўзбекистон Суперлигаси 2025 интросини тақдим этди  3 17:54"Нефтчи": 4 мингга яқин йиллик абонемент сотиб бўлинди  19 17:36Бу қизиқ! "Манчестер Сити" Бразилия U-17 ва Аргентина U-17 сардорларини ўз сафига қўшиб олди  4 16:22Суперлиганинг 3-тур ўйинлари саналари маълум бўлди  1 16:13Инфантино: "Трамп Россияни ЖЧ-2026да иштирокини кўриб чиқишни сўрагани йўқ"  12 14:52Азалий рақиблар қарама-қаршилиги: "Пахтакор" - "Ал Ҳилол" ўйинига тайёрмисиз?  23 14:29"Челси" 17 ёшли футболчи учун 15 млн. евро тўлайди  4 14:07"Атлетико" раҳбари Сересо Перес ҳақида: "Реал" тарихидаги энг яхшиси"  23

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкентдаги йиғинини якунлади News

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкентдаги йиғинини якунлади

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 20 август куни Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ёшларига қарши назорат ўйинида майдонга тушди ва 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Шу йилнинг 6-20 сентябрь кунлари Таиландда ўтказиладиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионати финал босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 14-20 август кунлари Тошкентда ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказди.

Мазкур йиғин давомидаги сўнгги назорат учрашуви кеча «Бунёдкор» клуби академиясига тегишли стадионида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Тошкентнинг «Бунёдкор-2» жамоасига қарши майдонга тушди. Қизиқарли кечган ўйин «Бунёдкор» ёшларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

Элатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлари Осиё Чемпионатига жўнаб кетиш олдидан 24-31 август кунлари Малайзияда йиғин ўтказади. Мазкур йиғин давомида эса, 26 ва 28 август кунлари Малайзия U-16 ўсмирлар термасига қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Малайзиядаги йиғин якунига етгач, терма жамоа Осиё Чемпионатида иштирок этиш учун у ердан тўғри Таиландга йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, Таиландда бўлиб ўтадиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати 6-20 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақанинг гуруҳ босқичида Непал, Кувайт ва КХДР ўсмирлар терма жамоаларига қарши ўйнайди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика