Latest news

12:44Танаффусдаги тараддуд. "Шўртан" назорат учрашувида ғалаба қозонди  0 12:20Искандар Шойқулов: "Кўп очко йўқотдик. Умид қиламанки, тез орада ҳаммаси жойига тушади"  0 11:55Жалолиддин Машарипов: "Ҳаддан ташқари ортиқча мотивация ўйинга халақит бериши мумкин"  8 11:30Ҳамдан ибн Муборак БАА олдига Ўзбекистонга муносиб қаршилик кўрсатиш талабини қўйди  10 11:15Ўзбекистон миллий терма жамоаси кўтаринки кайфиятда БАА билан ўйинга тайёрланмоқда  1 10:50"Барселона" "Арсенал" футболчиси билан музокараларни бошлади  4 10:22ПСЖ яна бир талант учун курашга қўшилди  3 09:53Гарначо фаолиятини АПЛда давом эттиришга қарор қилди  4 09:24ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни ижарага бериш керак"  11 08:55Футзал. Бугун Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтади  0 08:20УEФА клублар рейтингини янгилади  23 07:57“Милан“ “Ман Сити“ қизиқаётган ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 07:21BOOOM. Лионель Месси Роналдунинг жамоадошига айланиши мумкин  15 03:18Мирко Еличич: "Олимпик" ўйинчиларида иштиёқ йўқ эди? Профессионал ўйинчи максимум борини бериши керак"  1 00:17Айбек Нурбоев: "Бугунги ўйиндаги ғалаба жуда муҳим эди, акс ҳолда турнир жадвалида орқада қолиб кетардик"  0

Ўзбекистон U-16 - Таиланд U-16 - 5:3 News

Ўзбекистон U-16 - Таиланд U-16 - 5:3

Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон U-16 - Таиланд U-16 учрашуви бўлиб ўтмоқда.


Ўзбекистон U-16 - Таиланд U-16 - 5:3

Голлар: Жиннават 2, - 0:1. Абубакир Мўйдинов 23 пенальти, - 1:1. Расул Йўлдошев 45+2 пенальти, - 2:1. Вудтичаи 56, - 3:1. Арнон 57, - 3:2. Мардон Абдуллаев 81, - 4:2. Расул Йўлдошев 87, - 5:2. Арнон 90, - 5:3

Амалга оширилмаган пенальти: Сонгвут 52 (дарвозабон)

Ўзбекистон U-16: 21.Абдувоҳид Неъматов, 17.Абубакир Мўйдинов, 4.Ихтиёр Холдоров, 19.Ислом Каримов (5.Муҳаммадали Номозов, 62), 6.Мардор Абдуллаев, 7.Остон Ўрунов, 8.Ғайрат Азизхўжаев (18.Шуҳрат Неъматов, 54), 10.Расул Йўлдошев, 9.Баҳром Соатов, 11.Асадбек Собиржонов, 15.Дониёр Абдуманнопов (23.Бурхон Ҳасанов, 69).
Захира: 1.Хожиакбар Жўраев, 2.Нурсултон Куйлибоев, 3.Шохзамон Хайруллаев, 12.Жасурбек Умрзоқов, 14.Иброҳим Ғанихонов, 16.Ҳумоюн Абдусатторов, 20.Абдулҳай Исмоилов, 22.Абдуғани Камолов, .

Таиланд U-16: 1.Вуттхипонг, 2.Саравут (16.Сомсак, 28), 4.Сонгвут, 5.Вудтичаи, 7.Понгравит (9.Арнон, 46), 10.Хассават, 12.Нититорн, 13.Жиннават, 17.Пирапат, 20.Пичитпон, 21.Рачата (14.Паттхадон, 72).
Захира: 18.Саттават, 22.Чанчол, 6.Тананат, 8.Пратхомпорн, 11.Пиранат, 15.Наттхапон.




                      МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                 ЯНГИЛАШ


90. ГОЛ. Арнон ўйинга нуқта қўйди - 5:3

87. Рақиб бурчак тўпини амалга оширди, қарши ҳужумда Расул Йўлдошев таиландликлар дарвозасига гол уриб дублга эришди - 5:2.

87. ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! РАСУЛ ЙЎЛДОШЕВ 5:2 

83. Мардон Абдуллаев жароҳат олди шекилли, унга шифокорлар ёрдам беришди.

81. Мардон ўнг қанотдан жарима майдонига кириб борди ва ўткир бурчакдан дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди.

81. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! МАРДОН АБДУЛЛАЕВ! 4:2!

79. Таиландликлар ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилишмоқда. Вакилларимиз эса қарши ҳужумдан фойдаланишга уринишмоқда

76. ЗАРБА! Бурхон Ҳасанов жарима майдонига кириб бориб зарба берди, дарвозабон тўпни қайтарди. Бурчак тўпидан сўнг ҳимоячи тўпни қайтариб юборди.

72. Ўзгариш. Таиланд. Рачата ўрнига Паттхадон тушди

70. ЗАРБА! Шуҳрат Неъматов жарима майдони ичига кириб бориб зарба берди, ноаниқ!

69. Ўзгариш. Ўзбекистон. Дониёр Абдуманнопов ўрнига Бурхон Ҳасанов тушди

65. ҚАНДАЙ ҚИЛИБ! Абдуманнопов бир метрдан дарвозага тўпни кирита олмади. Тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди!

63. Ўзгариш. Ўзбекистон. Ислом Каримов ўрнига Муҳаммадали Номозов тушди

60. Таиланд катта куч билан ҳужумга ўтмоқда. Ҳимояда яхшироқ ўйнашимиз керак

57. ГОЛ! Захирадан майдонга тушган Арнон ҳисобни қисқартирди - 3:2.

56. ГОООООООООООООООООООООООЛ! Асадбек Собиржоновнинг жарима тўпидан йўллаган зарбасини рақиб ҳимоячиси ўз дарвозасига тўғрилаб қўйди - 3:1.

54. Ўзгариш. Ўзбекистон. Ғайрат Азизхўжаев ўрнига Шуҳрат Неъматов тушди

52. ҚОЙИЛ! НЕЪМАТОВ ТЎПНИ ҚАЙТАРДИ! Сонгвут дарвозабонимизни алдай олмади!

51. Пенальти! Абдувоҳид Неъматов рақибни ўз жарима майдони ичида йиқитгани учун пеанльти белгиланди.

50. Таиландда жарима тўпи тепиш имконияти. Зарба ҳимоячимизга тегиб қайтди

46. ЗАРБААААА! Асадбек Собиржонов жарима майдонига ёриб кирди, аммо кучли зарба бера олмади!

46. Ўзгариш. Таиланд. Понгравит ўрнига Арнон тушди


45+2. Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Ўзбекистон 2:1 ҳисобида олдинда бормоқда. Танаффус

45+1. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! Расул Йўлдошев 2:1

45+1. ПЕНАЛЬТИ! Нититорн ҳужумчимизни жарима майдонида йиқитди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди

42. Вакилларимиз ўйинда тўлиқ устунлик қилишмоқда. Аммо вазиятлардан фойдаланишда оқсаяпмиз

38. Бурчак тўпидан сўнг Мўйдинов зарба берди, ноаниқ

38. ЗАРБА! Асадбек Собиржоновнинг кучли зарбасини дарвозабон тўпни қайтарди.

37. Абубакир Мўйдинов жарима майдони ёнида жарима тўпи ишлаб олди

33. ЗАРБААААААААААААААА! Остон Ўруновдан ажойиб пас, лекин Мардон Абдуллаев бирга бир вазиятдан тўпни ноаниқ йўллади!

30. Ўйиннинг ярим соати ортда қолди, ҳозирча ҳисоб тенг.

29. Остон Ўрунов! Жарима майдонига яқинлашиб кучли зарба берди, ноаниқ!

27. Ўзгариш. Таиланд. Саравут ўрнига Сомсак тушди

24. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Бу сафар Абдуманнопов зарба бера олмади!

23. Ҳимоячимиз 11 метрли жарима тўпини совуққонлик билан амалга оширди ва ҳисоб тенглашди. 

23. ГООООООООООООООООООООЛ! АБУБАКИР МЎЙДИНОВ! 1:1.

22. ПЕНАЛЬТИ! Абдуманнопов чап қанотдан жарима майдонига кириб борди, рақиб ҳимоячиси тўпни қўли билан ўйнади!

21. Ўнг қанотдан ўсмирларимиз ҳужум ташкил қилишди. Бироқ жарима майдонига узатилган тўпга бизникилар улгуришмади.

18. Таиланд ўсмирлари асосан ҳимояланишмоқда. Имкон бўлди дегунча қарши ҳужумга ўтишмоқда.

15. Бурчак тўпидан сўнг ҳужмчимиз дарвозабонга нисбатан қўпол ўйнаган экан.

14. Вакилларимиз жарима тўпига эга бўлишди. Дарвозагача тахминан 25 метр бор. Остон Ўруновнинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди. 

10. Остон Ўрунов майдон марказида рақибни қўполлик билан тўхтатди.

8. Асосан узун паслар билан ўйнашмоқда вакилларимиз

6. Собиржонов бурчак тўпини амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди. Ўсмирларимиз ҳужумга ўтишмоқда.

4. Тезкор гол вакилларимизни қандай аҳволга солиб қўяр экан кўрамиз.                          

2. ГОЛ! Жиннават бирга бир вазиятдан унумли фойдаланди - 0:1. Бу вазиятда майдон марказида ҳимоячимиз кутилмаганда йиқилиб тушганди...

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ


Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика