Latest news

00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  21 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  5 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  78 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  10 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  19 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5

Ўзбекистон U-16 Қатар ўсмирлар терма жамоаси билан дуранг ўйнади News

Ўзбекистон U-16 Қатар ўсмирлар терма жамоаси билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Туркиянинг Истанбул шаҳрида давом этаётган халқаро турнирдаги иккинчи ўйинида Қатар U-16 ўсмирлар терма жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ўзбекистон U-16 ўсмирлари 17 июль куни турнирдаги илк ўйинини Саудия Арабистони U-16 ўсмирларига қарши ўтказган ва 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

19 июль куни Александр Мочинов шогирдлари турнирдаги иккинчи учрашувида Қатар U-16 ўсмирларига қарши ўйнади ва қизиқарли кечган учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Ўзбекистон ўсмирларининг ўйиндаги ягона голига Суҳроб Нуруллоев муаллифлик қилди.

Маълумот ўрнида, турнир тақвимида ўзгариш юзага келган. Унга кўра, Иордания U-16 ўсмирларига қарши ўйин аввалдан режалаштирилганидек 19 июль эмас, балки 22 июль куни бўлиб ўтади. Шу тариқа Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси турнирдаги кейинги ўйинини 22 июль куни Иордания U-16 ўсмирларига қарши ўтказади. Турнирдаги сўнгги ўйин эса 24 июль куни БАА ўсмирлар терма жамоасига қарши ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 6-20 сентябрь кунлари Таиландда бўлиб ўтадиган U-16 Осиё Чемпионати финал босқичида иштирок этади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика