Latest news

16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  0 16:25Суперлига. "Сурхон" – "Динамо". Таркиблар маълум  0 16:23Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" (матнли трансляция)  6 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  14 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  10 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  43 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  6

Ўзбекистон U-16 ўсмирлари иккинчи ўйинда БАА ўсмирлари билан дуранг ўйнашди News

Ўзбекистон U-16 ўсмирлари иккинчи ўйинда БАА ўсмирлари билан дуранг ўйнашди

Айни дамда БААнинг Дубай шаҳрида йиғин ўтказаётган Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси БАА ўсмирлар терма жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Темур Олимхўжаев БААга қарши иккинчи ўйинда уларга қарши биринчи ўйин билан таққослаганда таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Ўйиннинг биринчи бўлими 38-дақиқасида БАА ўсмирлари учрашувда ҳисобни очишди. Иккинчи бўлимнинг 62-дақиқасида эса заҳирадан майдонга тушган Абдуманнопов учрашувда ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг қолган дақиқаларида дарвозаларга бошқа гол киритилмади ва ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Шу тариқа жамоалар ўртасидаги иккинчи ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этилди. Эслатиб ўтамиз, терма жамоалар ўртасидаги илк ўйинда Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ўртоқлик учрашуви.

8 май. Дубай, БАА

БАА U-16 – Ўзбекистон U-16 – 1:1

Гол:
Абдуманнопов (62).

Ўзбекистон U-16:  Неъматов, Сайфуддинов, Каримов, Камолов, Ҳайруллаев, Турғунбоев, Абдураҳмонов, Соатов, Ўрунов, Йўлдошев, Парпиев.

Захира: Жўраев, Азизхўжаев, Абдуманнопов, Абдуллаев, Ҳолдоров, Исмоилов, Абдусатторов, Намозов, Қўйлибоев, Азимов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика