Latest news

10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  1 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  3 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  1 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  3 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  2 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  5 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  3 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  3 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  22 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  8

Ўзбекистон (U-16) ўсмирлар терма жамоаси Уммонни мағлуб этди News

Ўзбекистон (U-16) ўсмирлар терма жамоаси Уммонни мағлуб этди

Ўзбекистон (U-16) ўсмирлар терма жамоаси Тошкентдаги “Жар” стадионида Уммон (U-16) ўсмирлар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Қизиқарли кечган учрашувнинг ҳар бир бўлимида биттадан гол киритган Ўзбекистон U-16 ўсмирлари якунда ишончли ғалабани қўлга киритишди. Ўйиндаги ҳар иккала голга Кенжабоев Ислом муаллифлик қилди. Дастлаб, ўйиннинг биринчи бўлими 35-дақиқасида Ислом Кенжабоев қанотдан оширилган тўпни рақиб дарвозасига йўллаб ҳисобни очди.

89-дақиқада Кенжабоев қанотдан оширилган тўпни боши билан йўллаб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Ушбу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади ва Александр Мочинов шогирдлари илк ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Уммон ўсмирлар терма жамоалари 11 июль, жума куни ўзаро иккинчи бор ўртоқлик учрашувида майдонга тушадилар. Учрашув соат 18:30да “Жар” стадионида бошланади.

Ўртоқлик учрашуви.

 Тошкент, «ЖАР» стадиони. 9 июль.

ЎЗБЕКИСТОН U-16 – УММОН U-16 2:0

Голлар:
Ислом Кенжабоев 35, 89.

Амалга оширилмаган пенальти: Суҳроб Нуруллоев (65).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика