Latest news

02:54ШОМУРОДОООООВВВВ!! Элдорнинг голи "Рома"га ғалаба келтирди!  85 00:55Конференциялар лигаси. "Челси" Данияда ғалаба қозонди, "Бетис"дан дуранг  1 00:40Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" дуранг ўйнади, "Тоттенхэм" ютқазди ва бошқа натижалар  12 00:18Гвардиола ПСЖ футболчисини "нишонга олган"  0 23:40"Челси" футболчиси жароҳат олди  1 23:17Дани Алвесни судга беришди  4 22:50Фонсека: "Адолатсизлик"  1 22:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  5 21:35ТАРИХ ЯРАТИЛДИ! Абдуқодир Ҳусанов ой футболчиси!  48 21:15Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони янада оширилиши мумкин!  22 20:42Моуринью: "Мени дисквалификация қилганлар "Галатасарой" либосида буни нишонлади"  6 20:23А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  3 19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  1 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  3 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  9

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Туркияда йиғин ўтказади News

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Туркияда йиғин ўтказади

Темур Олимхўжаев бош мураббийлигидаги 1998 йилгача туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон (U-16) ўсмирлар терма жамоаси 21-31 август кунлари Туркияда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказади.
Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун 21 август куни Туркиянинг Истанбул шаҳрига учиб кетади. Темур Олимхўжаев бош мураббийлигидаги ўзбекистонлик ўсмирлар 31 август кунигача Туркияда йиғин ўтказишади. Олимхўжаев Туркия йиғинига жами 22 нафар футболчини жалб этган. Мазкур йиғин давомида Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси иккита назорат учрашувини ўтказиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 2014 йили Таиланд мамлакати мезбонлик қиладиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичи саралаш баҳсларида иштирок этади. Маълумот ўрнида, «В» гуруҳи ўйинларига 2013 йилнинг 25-29 сентябрь кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент мезбонлик қилади. Ўйинлар Тошкентдаги «ЖАР» cтадионида бўлиб ўтади. Хабарингиз бор, U-16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ-2014 саралаш баҳсларига аввалроқ қуръа ташланган ва унга кўра, Темур Олимхўжаев қўл остидаги 1998 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U-16) Фаластин, Яман ҳамда Мальдив ороллари ўсмирлар терма жамоаларига қарши тўп суради.

Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Туркиядаги йиғинида иштирок этадиган таркиби:
Дарвозабонлар: Акром Хўжаев, Тўрабек, Садриддинов, Азамат Сойибов.
Ҳимоячилар: Озодбек Қурбонов, Достон Бердиқулов, Илхом Алижонов, Сардор Мадраҳимов, Абубакир Муртазоев, Абдуғани Ғанижонов.
Ярим ҳимоячилар: Савелий Абрамов, Дониёр Хошимов, Жасур Асқаров, Ислом Кенжабоев, Жаҳонгир Аҳмадов, Суҳроб Нуриллаев, Жонибек Кўчимов, Ойбек Нурматов.
Ҳужумчилар: Маъруф Жумаев, Азиз Ғаниев, Алишер Шералиев, Шарипов Ҳалимжон, Шохруҳ Маҳмудхожиев. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика