Latest news

09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  0 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  0 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  4 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  13 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  4 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  6 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  44 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  1 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  2

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди News

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди

Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 4 август куни Тошкентда ўзининг навбатдаги йиғинини бошлади.
Шу йилнинг 6-20 сентябрь кунлари Таиландда ўтказиладиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионати финал босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентдаги йиғин давомида 2та назорат учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган. Жумладан, бугун, 5 август куни Мочинов шогирдлари Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ёшларига қарши назорат учрашувида майдонга тушадилар. Мазкур ўйин ЖАР стадионида соат 18:00да бошланади. Ўсмирлар терма жамоасининг навбатдаги назорат учрашувлари ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 15-25 июль кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда иштирок этиб қайтган эди. ЎФФ Терма жамоалар маркази берган маълумотга кўра, терма жамоа Осиё Чемпионати стартигача яна бир неча ўртоқлик ўйинларида майдонга тушиши режалаштирилган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика