Latest news

09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  3 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  7 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  10 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  0 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  10 08:00КТС тасвирга олган ўйинда "Навбаҳор" ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мазгавой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  11 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  6 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  8 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  9 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  1 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  14 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  13

Ўзбекистон U-16 - Ироқ U-16 - 0:2 ёхуд Жаҳон чемпионатига чиқа олмадик News

Ўзбекистон U-16 - Ироқ U-16 - 0:2 ёхуд Жаҳон чемпионатига чиқа олмадик

Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг чорак финалидан ўрин олган Ўзбекистон U-16 - Ироқ U-16 учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон U-16 - Ироқ U-16 - 0:2
26 сентябрь 2016. Гоа. "GMC" стадиони. 18:30

Ҳакамлар: Ванг Ди (Хитой), Хсу Мин Ю (Хитой Тайпеи), Жанг Чол Жин (КХДР), Раван Арумугхан (Ҳиндистон).
Комиссар: Сапам Кеннади (Ҳиндистон)

Назоратчи: Солиҳ Муҳаммад Ал Марзуқи (БАА)

Голлар: Муҳаммад Довуд 6, - 0:1. Муҳаммад Довуд 79, - 0:2

Ўзбекистон U-16: 21.Абдувоҳид Неъматов, 17.Абубакир Мўйдинов, 4.Ихтиёр Холдоров, 5.Муҳаммадали Номозов, 6.Мардон Абдуллаев, 7.Остон Ўрунов, 8.Ғайрат Азизхўжаев (20.Абдулҳай Исмоилов, 60), 9.Баҳром Соатов (19.Ислом Каримов, 63), 10.Расул Йўлдошев, 11.Асадбек Собиржонов (18.Шуҳрат Неъматов, 63), 15.Дониёр Абдуманнопов

Захира: 1.Хожиакбар Жўраев, 2.Нурсултон Куйлибоев, 3.Шохзамон Хайруллаев, 12.Жасурбек Умрзоқов, 14.Иброҳим Ғанихонов, 16.Ҳумоюн Абдусатторов, 22.Абдуғани Камолов, 23.Бурхон Ҳасанов.

Ироқ: 1.Али Ибади Жаббор, 2.Ҳабиб Халаф Ахеле, 3.Аммар Ал Лами, 4.Али Аҳмад Радха, 5.Мунтазер Абдулсада, 6.Мунтазер Муҳаммад, 7.Муҳаммад Давуд, 8.Саиф Холид Шаййал (9.Али Карим Хани, 75), 10.Муҳаммад Ризо (20.Аҳмад Сартип Умар, 90), 11.Ала Аднан Жаббор, 15.Моамел Карим Хачи

Захира: 12.Мунзер Нажм Абед, 22.Абдулазиз Аммар, 13.Жавҳар Абед, 14.Юсуф Суад Монес, 16.Дургам Муҳаммад, 17.Муҳаммад Али Аббод, 18.Солиҳ Маҳди Солиҳ, 19.Муҳаммад Абдулраҳим, 21.Асадуллоҳ Ҳамза, 23.Сажжад Мажид Ҳамид.

Четлатиш: Шуҳрат Неъматов 81




                                МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                            ЯНГИЛАШ

90+3. ЎЙИН ТУГАДИ. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси чорак финалда имкониятни бой бериб қўйди ва Жаҳон чемпионатига чиқа олмади.

90. Ўзгариш. Ироқ. Муҳаммад Ризо ўрнига Аҳмад Сартип Умар тушди

85. Учрашув тугаб бормоқда, Жаҳон чемпионати ҳам узоқлашмоқда...

81. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Шуҳрат Неъматов иккинчи огоҳлантиришни олиб майдонни тарк этди!

79. ГОЛ! 0:2. Муҳаммад Довуд боши билан дарвозамизни ишғол қилди

75. Ўзгариш. Ироқ. Саиф Холид Шаййал ўрнига Али Карим Хани тушди

71. Ироқликларнинг яна бир ҳужуми, Довуднинг зарбаси ноаниқ чиқди

70. ЗАРБА! Ислом Каримов зарба берди, бироқ зарба ноаниқ кетди!

68. Ироқнинг ҳужуми, жарима майдонига узатилган тўпни посбонимиз эгаллаб олди

64. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Шуҳрат Неъматов

63. Ўзгаришлар. Ўзбекистон. Асадбек Собиржонов ўрнига Шуҳрат Неъматов, Баҳром Соатов ўрнига Ислом Каримов тушди

61. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Баҳром Соатов

60. Ўзгариш. Ўзбекистон. Ғайрат Азизхўжаев ўрнига  Абдулҳай Исмоилов тушди

55. Дарвоза томон зарбалар 15:5 Ироқнинг фойдасига

52. Ўзбекистоннинг ҳужуми! Дониёр Абдуманноповнинг кучли зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!

49. ЗАРБАААААААААА! Икки марта тўп дарвоза устунига, бир марта тўсинга тегиб қайтди! Ироқ жарима майдонимиз ичида хоҳлаганини қилмоқда

47. ЗАРБАААААААА! Дарвоза устуни қутқарди бизни голдан! Бурчак тўпидан сўнг ироқликлар гол уришлари мумкин эди!

46. Иккинчи бўлим бошланди


45. Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 0:1

45. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Ихтиёр Холдоров

43. Ўсмирларимизнинг ҳужуми... Соатовнинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди

42. ЗАРБА Мунтазер Муҳаммаднинг чап оёқда йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди!

41. Ҳимоячиларимиз жуда бўш ўйнашмоқда, хатолар жуда кўп...

40. Ироқликларнинг ҳужумлари янада хавфли чиқмоқда...

38. Ўрунов тўпни ўнг қанотга узатди, Баҳром Соатов эса тўпга ета олмади

36. ЗАРБАААААА! Мунтазер Муҳаммаднинг кучли зарбаси жуда ва жуда хавфли чиқди! Озгина ноаниқ!

35. ЗАРБА! Ала Аднан Жаббор боши билан зарба берди, тўп ноаниқ кетди!

34. Ироқликлар кам, лекин сифатли ҳужум қилишмоқда

32. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Остон Ўрунов

29. ЗАРБАААААААААААААА! Қандай вазият! Муҳаммад Довуд бирга бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, дарвозабон бизни голдан қутқарди!

28. Темур Олимхўжаев ва Аҳмаджон Мусаев галма галдан жамоа аъзоларига кўрсатмалар беришмоқда

26. ЗАРБА! Асадбек Собиржоновнинг кучли зарбаси дарвозабонга насиб қилди!

24. Гол муаллифи Довуд шифокорлар ёрдамига муҳтож, унга ёрдам кўрсатилди

20. Вакилларимиз кўпроқ ҳужум қилишмоқда, бироқ голга тортадиган вазият содир этилмаяпти

17. ЗАРБАА! Айнан Ўруновнинг кучли зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди

15. Остон Ўрунов ярим ҳимояда анча фаол ўйнамоқда, унга ёрдам керак

13. Вакилларимиз жарима тўпига эга бўлишди. Асадбек Собиржоновнинг амалга оширган тўпи тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди

10. Бироқ ҳужумни ироқликлар қилишмоқда, дарвозабонимиз бу вазиятда тўпни қайтарди

8. Ҳисобда ортда қолаяпмиз, энди гол уришимиз шарт.

6. ГОЛ! 0:1. Муҳаммад Довуд чап қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади, бу вазиятда дарвозабонимиз Абдувоҳид Неъматов хатога йўл қўйди 

5. Ўсмирларимиз навбатдаги ҳужумни ташкил этишди. Чап қанотдан уюштирилган ҳужумни ҳимоячилар қайтаришди. Абдуманнопов фаол ўйнаганди

4. Ўйинда ғолиб бўлган жамоа ярим финалга чиқиш билан биргаликда Жаҳон чемпионатига ҳам йўлланма олади

3. Жамоамизнинг ҳужумчи ноаниқ пас туфайли якунига етмай қолди. Ўнг қантодан ҳужум ташкил қилинган эди

2. Мунтазер Муҳаммаднинг жарима тўпидан йўлланган зарбани ҳимоячиларимиз қайтаришди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Навбат Ироқ давлат мадҳиясига

- Дастлаб Ўзбекистон давлат мадҳияси

- Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

- Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:30да бошланади.



Rating: -93   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика