Latest news

11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  1 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  8 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  1 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  5 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  37 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  4 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  10 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7

Ўзбекистон U-16 бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев: "Кўп вақт йўқотдик. Энди йиғинлар тўхтамайди" News

Ўзбекистон U-16 бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев: "Кўп вақт йўқотдик. Энди йиғинлар тўхтамайди"

Шу кунгача ҳавотирларни ошираётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ниҳоят йиғин ўтказмоқда.

2022 йил ҳисобидан биринчи маротаба ўқув-йиғин машғулотини олиб бораётган терма жамоамизга Жамолиддин Раҳматуллаев бош мураббий этиб тайинланди. Бунга қадар ушбу вазифани Сервер Жепаров бажариб келаётган эди. Маълумот учун, Жамолиддин Раҳматуллаев 1986 йилда таваллуд топган. Футболчилик фаолиятини "Локомотив" ва "УзДонгЖу" каби жамоаларда тўп тепган. Мураббий сифатидаги фаолиятини "Спартак-Тошкент" жамоасида бошлаган. 2020 йилдан бошлаб "Бунёдкор" U-18 бош мураббийи ва Ўзбекистон У-16 терма жамоасининг бош мураббийи ёрдамчиси сифатида ишлаб келган. Эндиликда унга мураббийлар штабида Анвар Раҳимов, Собир Усмонхўжаев, дарвозабонлар мураббийи Шавкат Абдухўжаев кўмаклашади. Терма жамоамизнинг кечаги машғулотлари аввалида бош мураббийни суҳбатга чорлаб ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик. 


U-16 ўсмирлар терма жамоасига бош мураббий тайинланди - Жамолиддин Раҳматуллаев!


"Мазкур терма жамоа мен учун янгилик эмас. Чунки Сервер Решатович билан терма жамоа шаклланишни бошлагандан буён биргаман. Маълум сабабларга кўра Сервер Решатович лавозимини тарк этгач раҳбарият терма жамоа бош мураббийлигини ишониб топширди. Берилган имкониятдан фойдаланиб жамоани қабул қилиб олдим. Олдиндаги режаларимиз, мақсадларимиз белгилаб берилган. ЎФА раҳбарияти билан ҳар томонлама келишиб олдик",- дейди мураббий. 


Саралаш баҳсларига ҳеч қанча вақт қолмаган. Мана шу вақт ичида футболчиларда халқаро тажрибани шакллантириб олиш муҳим.  Ўтган уч ой ичида ҳеч қандай ўртоқлик учрашувлари ўтказмаган терма жамоамизнинг олдида қийин вазифа турибди. Бунинг учун эса мусобақалар, хориж йиғинлари зарур. Бу борада Жамолиддин Раҳматуллаев қуйидагича фикрларни билдирди. 


"Тўғри айтдингиз. Олдимиздаги энг муҳим мусобақа саралаш баҳслари. Хабарингиз бор Ўзбекистон иккинчи саватчадан ўрин олган. Бу бизга жуда катта огоҳлик қўнғироғидир. Гуруҳимизда кучли рақиблар бўлиши аниқ. Уч ой йиғин ўтказганимиз йўқ. Кўп вақт йўқотдик. Раҳбарият билан мазкур масалада гаплашдик. Бундан буён дам олиш йўқ. Эндиликда йиғинларни тўхтатмаймиз. Апрель ойидаги 10 кунлик йиғинимиздан сўнг, май ойида CAFA турнирида иштирок этамиз. Таркибимизнинг ўзаги деярли аниқлаб олинган. Шунга қарамай бир нечта янги ёшларни ҳам синовдан ўтказиб олмоқчимиз. CAFA мусобақасидан сўнг халқаро ўйинлар давомийлигини узмаслигини раҳбарият ваъда берди. Бошқа йўлимиз ҳам қолмаган. Нимагадир эришмоқчи бўлсак, қисқа вақтдан максимал даражада фойдаланишимиз керак. Футболчилар ҳам ҳис қилиб олиши лозим",- дейди Раҳматуллаев. 


ФОТО Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкентда йиғинни бошлади


"Ўйин ва кўникмани шакллантиришда муаммо бўлмайди, деб ўйлайман. Чунки Сервер Решатович ва менинг қарашларимда катта фарқ йўқ. Болалар учун ҳам бу яхши. Фақатгина кучли рақиблар билан ўйинлар орқали мукаммалаштиришимиз талаб этилади. Ишлашимиз керак бўлган асосий нарса яхлит жамоани тузиш. Боиси 3 ой кичик муддат эмас. Ҳозирги ҳолатда мазкур жиҳат яққол кўзга ташланади. Машғулотларда, ўртоқлик ўйинларида ҳимоя чизиғимизни мустаҳкамлаб олишимиз даркор. Қачонки, мудофаа чизиғи яхши бўлса, ҳужумкор ўйин кўрсата оламиз. Қолганларидан кўнглим тўқ",- дейди мураббий. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика