Latest news

21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  0 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  2 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  20 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  4 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  13 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  114 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  1 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0

Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси ўртоқлик турнирини йирик ғалаба билан бошлади News

Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси ўртоқлик турнирини йирик ғалаба билан бошлади

Бахром Норсафаров бошчилик қилаётган Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Хитойда бўлиб ўтаётган халқаро турнирда иштирокини бошлади.

Ушбу турнир бу жамоага шу йилнинг 4 — 9 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтаяпти.

Вейфанг шаҳрида бўлиб ўтаётган турнирда Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоасидан ташқари Хитой, Малайзия ҳамда Қирғизистон жамоалари иштирок этмоқда.

Дастлабки учрашувда Бахром Норсафар шогирдлари Қирғизистонга қарши майдонга тушиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Ўзбекистонлик қизлар рақиб дарвозасини 10 бора аниқ нишонга олиб, ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.

Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси ушбу турнирдаги кейинги ўйинини 29 июль куни Малайзияга қарши ўтказади. Хитой терма жамоасига қарши ўйин эса 31 июльда бўлиб ўтади.

U-16 аёллар терма жамоалари иштирокида

Халқаро ўртоқлик турнири.

Ўзбекистон - Қирғизистон - 10:0 (5:0)

Голлар: С. Нормуродова (5,50,71), Ш. Қурбонова (12,43,64,68 ), М. Шоимова (27), М. Панжиева (34), Л. Шодиева (48 ).

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика