Latest news

03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  7 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  9 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  47 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   41 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  27 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  93 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  671 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11

Ўзбекистон - Тожикистон учрашуви келишилганмиди? Диёр Имомхўжаев нима дейди? News

Ўзбекистон - Тожикистон учрашуви келишилганмиди? Диёр Имомхўжаев нима дейди?

Кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон U-23 - Тожикистон U-23 учрашувидан кейин ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев ўз фикрларини билдирди.

"Ўзбекистон олимпия термасининг Тожикистонга қарши ўйини келишилган деган гаплар қулоққа кўп чалиняпти.

Шунга яқинроқ юрган инсон сифатида бу фикрларга қўшилмаган бўлардим. Агар мақсад қўшни республика термасини ҳам кейинги босқичга олиб чиқиш бўлганида, қолган термаларга ўхшаб голли дуранглар ҳам қилса бўларди. Айтайлик, 1:1 ёки 2:2. Бу натижа Тожикистонни ҳам кейинги босқичга олиб чиқиши мумкин эди. Масалан, энг охирида майдонга БАА ва Саудия чиқди. Уларни 1:1 қаноатлантирарди ва улар 1:1 ўйнашди. Плей-офф ўйинлари ҳам ўтказилганида эди, рақобат нисбатан соғломроқ бўларди фикримча.

Кеча эса тожиклар шунчаки дуранг учун ўйнади. Терма тўлиқ ҳимояга ётиб олди. Қўшимчасига, Ўзбекистон термаси ҳам ўзи кутган ўйинни кўрсата олмади. Яъни, футболчиларимиз ҳужумда ҳеч нарса қила олишмади, улар фақатгина минимум вазифани уддалашди.

Ҳа, бу ўйин билан Олимпиадага бориб бўлмайди. Бироқ бу Таиландда ҳам футболчилар айнан шундай ўйнайди дегани эмас. Яхши тарафи, Друлович ҳали миллион иш уни кутиб турганлигини кеча тушунди. Тожикистонга ҳам 2-3 та гол уриб, бемалолхўжа бўлганидан кўра, саралашнинг ўзида сабоқ олгани яхшироқ", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.


Rating: -86   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика