Latest news

17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  3 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  28 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3

Ўзбекистон терма жамоасининг расмий машғулоти ҳақида News

Ўзбекистон терма жамоасининг расмий машғулоти ҳақида

Ўзбекистон ва КХДР ўртасидаги ўйиндан олдинги расмий машғулотни биринчи бўлиб вакилларимиз ўтказишди.
Сиднейдаги муҳташам ва маҳобатли "Австралия" стадионида Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоамизнинг машғулоти маҳаллий вақт билан соат 17:30да бошланди.

Ушбу саҳифа орқали машғулот ҳақида батафсил маълумот бериб борамиз.

Машғулот терма жамоа шифокори Аброр Пирриевни табриклаш билан бошланди. Футболчилар ва мураббиийлар Аброр акани қарсаклар билан муборакбод этишди.

Дастлабки машғулотда 22 нафар футболчи иккига бўлиниб гандболга ўхшаш ўйин ўйнашди. Майдон ярмида бўлиб ўтган ўйинда футболчилар тўпни қўллари билан шерикларига етказишди, лекин голни фақат бош билан уриш мумкин бўлди.

"Қизиллар": Акбар Тўраев, Шавкат Муллажонов, Анзур Исмоилов, Акмал Шораҳмедов, Виталий Денисов, Тимур Кападзе, Азиз Ҳайдаров, Санжар Турсунов, Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Игорь Сергеев.
"Кўклар": Элдор Суюнов, Ислом Тўхтахўжаев, Егор Кримец, Шуҳрат Муҳаммадиев, Фаррух Сайфиев, Жасур Ҳасанов, Жамшид Искандеров, Сардор Рашидов, Лутфулла Тўраев, Воҳид Шодиев, Баҳодир Насимов.

Машғулот аввалида Игнатий Нестеров билан Пётр Гизимчук алоҳида шуғулланди.

Сўнгра футболчиларимиз жуфт-жуфт бўлиб футбол ўйнашди. Бунда асосий қоида шеригининг қўлини қўйиб юбормай ҳаракат қилиш. Кичик ўйинда қизиллар ғолиб бўлишди. Шораҳмедов-Турсунов ва Аҳмедов-Жепаров жуфтлиги ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйишди.

ОФК регламентига кўра машғулотнинг фақатгина 15 дақиқаси ОАВ учун очиқ бўлди. Шу боис биз КХДР вакиллари иштирокидаги матбуот анжуманига шошилдик. 

Нарзулла Сайдуллаев
Сидней шаҳридан
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика