Latest news

01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  1 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  12 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  80 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  9 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  4 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  845 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  4 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3 18:24Биринчи даврада "Бунёдкор"да ўйнаган футболчи Босния ва Герцеговина клубига ўтди  1 18:00Ўзбекистон ўйнайдиган "Божуар" стадиони баҳсга тайёр  7

Ўзбекистон терма жамоасининг 3 сентябрь кунги машғулотлари ҳақида News

Ўзбекистон терма жамоасининг 3 сентябрь кунги машғулотлари ҳақида

3 сентябрь куни “Жар” стадионида миллий терма жамоамиз навбатдаги машғулотни ўтказди.
Машғулот 17:20да бошланди. Аввалига футболчилар еттитадан учта гуруҳга бўлиниб, қизиб олиш учун “квадрат” ўйнашди. Бунда “Қизиллар” Тимур Кападзе, Шавкат Муллажонов, Жасур Ҳасанов (каттаси), Иван Нагаев, Сервер Жепаров, Ислом Тўхтахўжаев ва Одил Аҳмедовдан; “Кўклар” Олег Зотеев, Жамшид Искандеров, Акмал Шораҳмедов, Владимир Козак, Игорь Сергеев, Жасур Ҳасанов (кичиги) ва Егор Кримецдан; “Сариқлар” эса Виталий Денисов, Анзур Исмоилов, Санжар Турсунов, Ислом Иномов, Дилшод Жабборов, Улуғбек Бақоев ва Баҳодир Насимовдан иборат бўлишди. 

Айтиш мумкинки, шу кунги машқлар футболчилар учун ортиқча юклама бўлмади. Чунки айрим ўйинчилар энди таркибга келиб қўшилгани боис мураббийлар ўйинчиларни ортиқча зўриқтирмасликни маъқул кўришди. Шу боис ҳам машғулот давомида Тимур Кападзе, Улуғбек Бақоев, Сервер Жепаров каби футболчилар асосан чигалёзди машқларини бажаришди. Бошқалар эса тўп билан охиригача ишлашди.

Уч нафар дарвозабон – Мурод Зуҳуров, Александр Лобанов ва Элдор Суюновни одатдагидек дарвозабонлар мураббийи Пётр Гизимчук шуғуллантирди. Футболчилар дарвоза томон зарба беришаётган маҳал Зуҳуров ва Лобанов навбати билан дарвозани қўриқлашди. Бундан кўриниб турибдики, Иорданияга қарши кечадиган сафар баҳсида дарвозани ё Зуҳуров, ё Лобанов қўриқлайди.

Хабарингиз бор, жароҳат туфайли Игнатий Нестеров, Фозил Мусаев, Шоҳруҳ Гадоев, Азиз Ҳайдаров сингари футболчилар йиғинда қатнаша олишмаяпти. Қолган футболчиларнинг эса соғлиги жойида. Машғулот пайтида ҳамма бирдек тер тўкишга ҳаракат қилмоқда. “Жар” стадионида бўлиб ўтган бир ярим соатлик машғулот давомида ҳужумкорликни ошириш мақсадида футболчилар тўпни қабул қилиб олгач, қисқа масофага пас ўйнаш орқали тезкор ҳужумга ўтиш устида кўпроқ ишлашди. Бундан кўриниб турибдики, Миржалол Қосимов Иорданияда ҳужумкор ўйинни маъқул кўрмоқда.

Машғулот пайтида ўйинчиларимиз шунингдек жарима зарбасини амалга ошириш, бурчак тўпларини тепиш устида ҳам ишлашди. Албатта, стандарт вазиятларга эътибор қаратиш муҳим, чунки ҳозирги футболда аксарият ҳолларда ўйин тақдирини жарима тўплари ёки бўлмаса, бурчак зарбалари ҳал этмоқда. Хуллас, 3 сентябрь кунги машғулот кўтаринки руҳда кечди. Футболчиларимизнинг кайфияти жойида. Уларнинг ҳаммаси Иордания тўсиғидан ўта олишимизга ишонмоқда.

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика