Latest news

00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  0 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  15 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  5 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  4 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  15 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  7 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  31

Ўзбекистон терма жамоаси "Lakeside" стадионида машғулот ўтказди News

Ўзбекистон терма жамоаси "Lakeside" стадионида машғулот ўтказди

Бугун Мельбурн вақти билан соат 18:00да Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги машғулотни бошлади.
Машғулот бошида уч нафар дарвозабонимиз билан одатга кўра Пётр Гизимчук шуғулланди.

16 нафар ўйинчи эса иккига бўлиниб машғулотни бошлашди.

"Қизиллар": Егор Кримец, Воҳид Шодиев, Фарруҳ Сайфиев, Сервер Жепаров, Акмал Шораҳмедов, Лутфулла Тўраев, Игорь Сергеев, Жасур Ҳасанов
"Яшиллар": Жамшид Искандеров, Сардор Рашидов, Анзур Исмоилов, Азиз Ҳайдаров, Шавкат Муллажонов, Баҳодир Насимов, Санжар Турсунов, Шуҳрат Муҳаммадиев.

Виталий Денисов, Одил Аҳмедов, Тимур Кападзе ва Ислом Тўхтахўжев қолганлардан алоҳида тарзда шуғулланишди.

Дастлабки 10 дақиқалик чигалёзди машқлардан сўнг "Қизиллар" ва "Яшиллар" гандболсифат футбол ўйнашди. Бунда тўпни ҳам қўл, ҳам оёқ билан ўйналди. Дарвозаларни Нестеров ва Суюнов қўриқлашди. Акбар Тўраев эса алоҳида тарзда Гизимчук томонидан "ўққа тутилди".

Денисов, Аҳмедов, Кападзе ва Тўхтахўжаев Шуҳрат Мақсудов қўл остида асосан тикланиш машғулотларини бажаришмоқда.

Маълумот учун, ушбу стадион "South Melbourne" клубига тегишли бўлиб, ўз бағрига 15 минг томошабин сиғади. Ушбу клуб миллий лигада ўйнайди. Стадион 1878 йилда қурилган ва 2011 йилда қайта таъмирланган экан.

Машғулот сўнггида барча футболчилар мушакларни чўзиш машғулотини ўтказишди. Сервер Жепаров ва Сардор Рашидов эса машғулотни жарима тўпларини бажариш билан якунлади.

Нарзулла Сайдуллаев
Мельбурн
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика