Latest news

22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  3 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  37 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  12 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  6 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  3 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2

Ўзбекистон терма жамоасининг вақтинчалик янги бош мураббийи маълум News

Ўзбекистон терма жамоасининг вақтинчалик янги бош мураббийи маълум

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон миллий терма жамоасига хориждан кучли мураббий олиб келиш бўйича музокаралар давом этмоқда.

Ҳозирча бу борада оғзаки келишувга эришилган бўлиб, тез орада расмий шартнома имзоланади ва Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарадиган мутахассис номи эълон қилинади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг март ойида Африканинг иккита кучли терма жамоаси, ЖЧ-2018 иштирокчилари Сенегал ва Марокаш терма жамоалари билан сафарда ўртоқлик ўйини ўтказишини яхши биласиз.

Мана шу ўйинларга футболчиларни саралаб олиш, уларни тайёрлаш ва олиб бориш ва мураббийлар штабини шакллантириш учун Ўзбекистон миллий терма жамоасига Темур Кападзе вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Тез орада Темур Кападзе терма жамоанинг кенгайтирилган таркибини ЎФАга тақдим этади.

Темур Кападзе фаолиятини Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасида бошлаган. Кейинчалик “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Инчхон” (Жанубий Корея), “Шаржа” (БАА), “Актобе” (Қозоғистон), “Локомотив” (Тошкент) клубларида тўп сурган.

Темур Кападзе ўтган мавсумнинг охирида футболчилик фаолияти билан хайрлашган бўлиб, у Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 119та ўйин ўтказган футболчи ҳисобланади.

Rating: -370   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика