Latest news

22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  0 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  0 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  4 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  41 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  15 20:39"Манчестер Юнайтед" — "Брайтон". Таркиблар маълум  5 19:57"Реал"нинг Класико учун қайдномаси маълум  9 19:15ОПЛ. "Араз" ва "Сабаҳ" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди, Раҳмоналиев тўлиқ ўйнади  1 18:52Дембеле: "Мбаппе "Олтин тўп"га лойиқ"  13 18:28Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди   54 16:47Катта интервью: Шамил Ярулиндан "Шўртан" ва футболимиз истиқболи ҳақида  0 15:06ПСЖ ярим ҳимоячиси Фабиан Руис жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин  1 14:08Агент Альвареснинг "Атлетико" бўйича позициясини ошкор қилди  1 13:12Довбик янги клуб қидирмоқда  3 12:28АПЛнинг икки клуби Ковачични ўз сафига қўшиб олмоқчи  0

Ўзбекистон терма жамоасининг рақиби – Қатар Молдова билан ўйнайди News

Ўзбекистон терма жамоасининг рақиби – Қатар Молдова билан ўйнайди

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2018 саралаш босқичидаги рақиби Қатар терма жамоаси 17 январь куни Молдова терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларига тайёргарлик кўраётган Қатар терма жамоаси Молдова терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинини ўтказиш борасида келишувга эришди. Унга кўра, иккала терма жамоа иштирокидаги ўйин 17 январь куни Қатар пойтахти Доха шаҳридаги "Жассим Бин Ҳамад" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув маҳаллий вақт билан соат 18:00да бошланади.

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги яна бир рақиби – Эрон терма жамоасининг бугун Марокашга қарши ўтказилиши лозим бўлган ўртоқлик учрашуви ноъмалум сабабларга кўра қолдирилган. Айни дамда, Карлуш Кейруш бош мураббийлигидаги Эрон терма жамоаси саралаш ўйинларига БААнинг Дубай шаҳрида тайёргарлик кўраётгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам расмий ўйинлар олдидан бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказиш борасида келишувга эришган. Унга кўра, дастлаб 23 январь куни БААдаги йиғин доирасида Грузия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказилса, 12 февраль куни Туркияда Арманистон терма жамоасига қарши учрашув ўтказилади.


Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика