Latest news

09:34Ўтган мавсум «Қўқон-1912» жамоасида ўйнаган футболчи «Сурхон»га ўтишга яқин  0 08:51Расман. «Сўғдиёна»нинг етакчиларидан бири жамоани тарк этди  0 08:22«Барселона» «Бавария» футболчисини текинга олмоқчи  1 07:52Sofascore. Ҳусановнинг кечаги ўйиндаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40Франция кубоги. "Ланс" ПСЖга ютқазди, Ҳусанов ўз хисобига ассист ёздириб қўйди  4 03:06Франция кубоги. "Ланс" ПСЖга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди, Ҳусанов жамоасини ўйинда олиб қолган голига муаллифлик қилди!  29 02:50А Серия. "Ювентус" "Монца"дан устун келди  2 01:40Ла Лиганинг икки топ клуби Рэшфорд билан шартнома имзолашни хоҳламоқда  0 23:35Туркия чемпионати. "Галатасарой" сафарда йирик ғалабага эришди, Осимхен ва Бариш ўз хисобларига иккитадан гол ёздириб қўйишди  0 23:23АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 9та гол урилди!  21 23:05"Реал" Ла Лига жадвалида "Барселона"дан ўтиб кетди  28 22:20Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"га 4та гол урди  68 21:23МЮ АПЛдаги сўнгги 4та ўйинда 3 бор мағлубиятга учради  17 20:55АПЛ. "Борнмут" "Олд Траффорд"да МЮга "тарсаки туширди", "Эвертон" — "Челси" ўйинида эса ҳисоб очилмади  37 20:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  0

Ўзбекистон терма жамоасининг Қатарга мағлуб бўлганига ким айбдор? News

Ўзбекистон терма жамоасининг Қатарга мағлуб бўлганига ким айбдор?

Кечаги мағлубиятга сабаб бўлган жиҳатларни ўрганиб чиқамиз.

Кеча Ўзбекистон терма жамоаси, афсуски, Қатарга мағлуб бўлди (2:3). Сречко Катанец шогирдлари биринчи бўлимда икки бор тўп ўтказиб юбориб, муваффақиятсизликка учради ва иккинчи бўлимда камбэк қилди. Бироқ учрашув сўнгида қатарликлар барибир ғалабани тортиб олишди.

Терма жамоамиз муҳим дурангни сақлаб қола олмаганига ким айбдор? Келинг, буни кўриб чиқамиз.

Таркиб ва ўйин услуби

Сречко Катанец бошланғич таркиб борасида хатога йўл қўйганидан бошлайлик. Бу, биринчи навбатда, схемага тегишли. Катанец тажриба қилишни ёқтирмайди – майдондаги жойлашув ва ўйин услуби бўйича ҳам, терма жамоага чақираётган футболчилари бўйича ҳам. Кўпчилик Ўзбекистон терма жамоаси "деярли клубга ўхшаб қолган"ини таъкидлайди: доим бир хил футболчилар чақирилади, асосий таркиб деярли ўзгармайди.

Катанец Жаҳон чемпионати саралаши тажриба қилиш учун фурсат эмаслигини айтганида, албатта, ҳақ эди. Аммо бунда нозикроқ жиҳат бор: жамоа янги нарсани қанчалик кам синаб кўрса, бўлажак рақиб учун шунчалик тахмин қиларли ва тушунарли бўлади.

Қатар терма жамоасида албатта профессионаллар ишлайди. Улар Ўзбекистон терма жамоаси қандай ўйнашини жуда яхши тушуниб турганди. Шу боис биринчи бўлимда ҳеч нарса ўхшамади. Қатарликлар ўйинга жиддий ҳозирлик кўргани ва рақибни чуқур таҳлил қилгани сезилди. Бу ҳақиқий ТАҲЛИЛ эди ва шунчаки ҳамма ишлатишни яхши кўрадиган чиройли сўз эмас.

Биринчи бўлим фалокатли бўлди. Сречко Катанецни ҳурмат қилиш керак – биринчидан, у ўйин схемаси, тузилиши ва таркибига жиддий ўзгартиришлар киритишга қарор қилди, иккинчидан, у буни жуда самарали қилди. Унинг алмаштиришлари иш берди, жамоа ҳужумкор ўйин намойиш этди ва Қатар терма жамоасига ҳақиқий бош оғриқ бўлди.

Ўтказиб юборилган голларда кимлар хатога йўл қўйди?

Энди дарвозамиздан олиб чиқилган тўпларни қараймиз.

Биринчи гол – марказий нуқтадаги парокандалик. Абдулла Абдуллаев таянч ярим ҳимоячиларини тўхтатишга борди. Ҳамробеков ва Шукуров ўзлари бўлиши керак бўлган позициялардан узоқда қолишди.

Шундан сўнг Абдуллаев ўз вақтида ҳимояга қайтишга улгурмади, Шерзод Насруллаев эса унинг ҳудудини ҳимоя қилолмади. Шуни ҳам таъкидлаш мумкинки, Ўткир Юсуповнинг ўйини унчалик ишончли эмасди – тўп тўғридан-тўғри унга қараб учиб келди, лекин оёқлари орасидан ўтиб кетди. Бундай зарбани осонгина қайтариш мумкин эди.

Иккинчи голда эса Машарипов, Абдуллаев ва Ҳусанов айбдор. Ҳаммаси Жалолиддиннинг кераксиз қўполлигидан бошланди ва бу хавфли жарима зарбасига олиб келди. Қўполликдан бироз олдин у яккакурашда ютқазди (ҳа, унга нисбатан қўполлик бўлган бўлиши мумкин, лекин ҳакам қоида бузиш қайд этмади) ва "ўч олиш"га уринди. Буни дарвозада яқин жойда қилиш терма жамоа вице-сардори учун тўғри қарор эмас.

Абдуллаев жарима тўпи тепилган вақтда Алмоезга қарши турди ва унга позицияни бой берди.

Ҳусанов эса узатмани тўхтатмоқчи бўлиб, тўпни ўтказиб юборди. Бу ерда тўпни чап оёқ билан чиқариб юбориш керак эди – бундай вазиятда тўпни ўнг оёқ билан тепиш жуда мушкул.

Учинчи голда Ашурматов ва Сайфиев айби бор. 90+1-дақиқада майдонда пайдо бўлган Рустам "ўйинга киришишга улгурмади". Бундай вазиятда Ашурматов орқасидаги бўшлиқни назорат қилмади – у шунчаки Қатар терма жамоаси футболчиси у ердан чиқиб келишини кутмаганди. Яна айтиш мумкинки, шериклардан ҳеч бири Рустамга унинг ортида футболчи борлигини айтмаган.

Шу билан бирга, қатарликликларнинг 18-рақамли футболчисини дастлаб Сайфиев қўриқлаётган бўлган. Демак, ўтказиб юборилган голда айбнинг бир қисми унга тегишли. Скриншотда унинг рақибга қандай қараши, кейин эса уни ташлаб, дарвоза чизиғига яқинлашиши кўрсатилган.

Бир ибора бор: "Футбол – тартибли тартибсизлик". Ушбу тартибсизликда хатолар ва кутилмаган ҳодисалар доимо содир бўлади. Афсуски, кеча ана шу "тартибли тартибсизлик"да Ўзбекистон терма жамоаси рақибдан кучсизроқ бўлиб чиқди.

Николай Егоричев

Rating: +16   

Comments

+7   
15 nov 19:53:33
Dima
Xullas latga chynab, doxxuya taxlil qilishyapti. Yomon oyin bolmadi. Xammasi joyidaku. Sasitishni keragi yooq. Olga. Chiqamiz osha Jaxon chempionatiga. Texasni marojnisi yeb kelishadi
+6   
15 nov 18:43:24
black wolfe
O'tkir teshik aybdor.Darvozabon yarim jamoa degan gap bor.Darvozada turgan odam boshqa o'yinchilarni ruxlantirib duxini ko'tarib turishi shart.Darvozabonni ovozi xammanikidan baland chiqishi kerak.
+4   
15 nov 19:13:53
Abdusalom Mirzayev
Хуллас 100 касалманд Катанецни айби.
+4   
15 nov 18:33:08
Xscreen
Хозрча хаммаси жойида, маглубиятга хар кандай жамоа учраши мумкин шу катори бизнинг ТЖ хам! Битта маглубиятдан "фожия" ясаш нотугри ва бош мураббийни ёмонлайвериш яхши эмас! Хозиргача МТЖмизни хеч кайси мураббий мундиалга олиб чика олгани йук, кайтанга ТЖда бази бир "луттивоз" мураббий ва футболга бефарк булган (ертуладаги) амалдорлар, вазият ва сиёсат такозоси билан шармандали холат ва натижага эришди, Худога шукур хозир вазият олдингида анча яхши, озгина сабр килсак биз шу мураббий билан "Мундиал" йулланмасини албатта кулга киритамиз, ИНШААЛЛОХ!!!
+4   
15 nov 18:17:36
Futbol Uchun
Бизга дастлабки 2 гол ортиқчалик қилди.Бунинг сабаби жароҳатлар дастлаб Элдор кейин Отабек жарохат олиши ўйинимизга жиддий таъсир қилди бироз концетрацияни йўқотган вақтда Қатарликлар фойдаланиб қолишди.Айниқса биринчи голда майдонда 10 киши бўлиб қолгандик Отабекка майдон ташқарисида ёрдам кўрсатилаетган эди.Майдонга қайтиб хам ярим куч билан ўйнади.Агар шу жарохатлар бўлмаганда биз хам биринчи бўлиб гол уришимиз мумкин эди ва ўйин умуман бошқа тусда ўтарди.Асосий сабаб шу деб ўйлайман кейин биз ўз ўйинимизни топиб 2 та гол урдик катта куч сарфладик чарчаб қолдик аксига олиб хакам тоза қизилни бермай уларга рухий устунлик бериб ўйинни Қатар ургунча чўзиб турди.
+4   
15 nov 18:15:00
Akbarxo'ja Tursunov
Reply to comment by Abdulloh
Katanetsni keragi yuq 5+2 deyarli 7ta himoyachi tug‘ri emas bu taktika RO‘ZIQUL BERDIYEVGA berish kerak MTJ NI tamom
Ro'ziqulam ko'tiga tiqadi
+4   
15 nov 18:14:26
Баходир Саидаматов
Катта Ашурматов термамизга нима килиб берган эди бу Ашурматов нима килиб берар эди БАА билан уйинда факат зиён килди
+3   
15 nov 23:11:20
Bahodirjon Nosirov
xatolarning juda saviyali to'g'ri tiniq tahlili, murabbiylar ham shu saytni va maqolani o'qirmikan
+3   
15 nov 19:01:17
LoveSONGS
Qachonki Toshkentda Qatarni yengmasa, yuragim yaxlaydi.
+3   
15 nov 18:55:43
Maximilianus Fortius
Assalomu aleykum do'stlar , Men shaxsiy analizlarimga tayanadigan bo'lsam , bu murabbiy bilan JChga chiqish ehtimolimiz tobora kamayib borayapti. Bunday fikrga kelishimga yetarlicha faktorlar bor.
Birinchidan ,Katanes seleksiyada yaxshi ishlay olmayapti.
Tan olish kerak u muntazam yoshargan tarkibga o'yin amaliyotini berib kelmoqda biroq buning boshqa tomoni shundaki rokirovkalari har doim ham o'zini oqlamayapti. Aziz G'aniyev potensiali zoʻr holatda bo'lara turib unga o'ynashga imkon bermayapti. Shuningdek Superligada zo'r to'p topayotgan ayrim futbolchilar bor , menimcha ularning ham imkoniyatidan yetarlicha foydalanish kerak.

Ikkinchidan, Katanesning sog'ligida muntazam muammolar bo'lishib ijobiy natijaga to'sqinil qilishi mumkin . Bir kalendar yil mobaynida u necha marta betob boʻlib qoldi ? Bu borada yetarlicha ishlash imkon bo'lmasa murabbiyni almashtirish kerak .Federatsiyaning bu haqida ham bosh qotishi kerak emasmi ?!

Uchinchidan , Eron hali hanuzgacha mag'lub etilmayapti.
Katanes jamoasi yaxshi o'ynayotgani bilan reyting jihatidan past termalarni yutdik holos. Misol uchun Qirgʻiziston va Shimoliy Koreya o'yin jihatidan biz bilan tenglasha olmaydi .Ushbu termalarni magʻlub etishda ham yetarlicha qiynaldik. Shuningdek BAA mag'lub etilganida ham ulardan kuchli o'yin evaziga gʻalaba qozonilmagani ham ayni haqiqat.
Qatar esa barcha kamchiliklarimizni ochib-sochib tashladi.Endi o'zimizga savol berib koʻraylik, Qatar va Eron kabi termalarni yuta olmas ekanmiz JChdan nima kutishimiz kerak ?

Toʻrtinchidan , o'yinchilarimizning jismoniy holati va jarohatlarga moyilligi ham o'yinlarga sezilarli ta'sir ko'rsatyapti. Qatar bilan o'yinda uni tugashini biz Qatardan ko'proq hohladim vaholanki o'yin hakamning yakuniy hushtagi chalingunicha davom etishini unutdik.

Men ham boshqa muhlislar singari Jahon Chempionatida terma jamoamizni qatnashishini chin dilimdan hohlayman.Va umid qilaman kamchiliklar tez orada bartaraf etiladi va azaliy maqsadimizga erishamiz!!!
+3   
15 nov 18:49:34
Soxibqiron Yusupov
Reply to comment by Akbarxo'ja Tursunov
Ro'ziqulam ko'tiga tiqadi
Roʻziqul aka otangni kichkina bolasimi? Sal uyoq buyogʻingga qarab gapir. Bandayi musulmon
+3   
15 nov 18:17:05
Бахтиёр Ашуров
Ютқаздими. Демак бутун жамоа айбдор. Айбдорни қидиришдан энди не фойда?
+2   
15 nov 23:31:11
Bu shunchaki o'yin
Hammasi oldinda. KXDR o'yinini analiz qil. Duxni ko'tar. Finalga chiqqanday chiq maydonga. Tamom. Ga'laba bizniki insholloh!
+2   
15 nov 22:48:09
Xan
бош айбдор Катанец,ана курасизлар шу сафарги энг кулай курраниниям Катанес кетига тикадию шартномадаги пулни олади кетади,биз эса куйиб колаверамиз,хурмаили рахбарлар срочна уни жавобини бериб юборинглар,шу сафар сал харакат килсак бор имкониятларимизни ишга солсак аник ЖЧга чикамиз ишонинглар,терма жамоага факат ва факат яхши формадаги болларни чакиришса химояга энг ишончли тажрибали химоячиларни куйишса биз бемалол ЖЧга чикамиз,Катанес деган далбан касал булсаям ковун туширар машарипдан бошкасига ишонмаса,Ашурматовку эски катта ковунчи эканини мутахасиларни куйинг мухлислар хам билади,Абдулаевни кайси каромати учун чакираетганини хеч ким тушинмаяпти,хулос Катанесни тезда жавобини беринглар
+2   
15 nov 20:45:30
Samarbek Sharipov
Õrtoqlar õyinni butun dunyo kõrdi Õzbekistonimiz õğlonlari Qatardan ustun va dunyo bipolyar sotqin hakamlaridan ustun kelishdi. Javob õyinida Xudo asrasin Jahon chempionatiga chiqmasak ham Qatardan ustunmiz. Buni bizni mard õğlonlarimiz inshoalloh isbotlashdi.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика