Latest news

19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  0 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  0 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  5 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  5 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2

Ўзбекистон терма жамоасини ким бошқариши аниқ News

Ўзбекистон терма жамоасини ким бошқариши аниқ

ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов 6 февраль куни хорижлик мураббий билан музокара ўтказиш учун Дубайга учиб кетиши ҳақида ўз интервьюсида маълум қилганди.

Режага кўра, Умид Аҳмаджонов бугун музокара ўтказиш учун учиб кетиши кўзда тутилганди. Бироқ орада МОҚ президенти этиб тайинланган Умид Аҳмаджонов хорижлик мураббий билан учрашувни бироз кечиктиришига тўғри келди.

Хабарингиз бор, 9-25 февраль кунлари Жанубий Кореянинг Пхенчхан шаҳрида XXIII қишки Олимпия ўйинлари ўтказилади. Шу муносабат билан Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги Олимпиадада иштирок этадиган спортчи, мураббий ва расмий шахслардан иборат Ўзбекистон спорт делегацияси Жанубий Кореяга жўнаб кетади.

ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамовга маълум қилишича, хорижлик мураббий билан оғзаки келишув амалга ошган. Барча масалалар бўйича келишиб олинган. Яқин орада терма жамоамизнинг бўлажак мураббийи билан учрашиш учун Аҳмаджонов хорижга йўл олади. 

Умид Аҳмаджонов бу борада мухлислар ортиқча ҳавотир олмасликларини сўради ва музокаранинг якуний босқичи нима учун чўзилиб кетганини айтди.

"Championat.asia" ходими Шаҳбоз Беғамовнинг ишончли манбасига кўра, Ўзбекистон терма жамоасини португалиялик тажрибали мутахассис Карлос Кейруш бошқаради. Бу ҳақда сайтимиз орқали аввал ҳам эълон қилгандик. Айни пайтда Эрон  бош мураббийи бўлиб турган Кейруш жамоасини Жаҳон чемпионатига тайёрлаётгани боис бу ҳақда расман эълон қилинмаяпти.

Демак, Ўзбекистон терма жамоасининг бўлажак мураббийи португалиялик мутахассис Карлос Кейруш бўлади.

Rating: +414   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика