Latest news

01:15ЕЧЛ. Параллел давом этаётган барча учрашувларнинг онлайн натижалари битта саҳифада  11 01:10ЕЧЛ. "Барселона" – "Копенгаген". Каталонияликлар тезкор гол ўтказишди (онлайн ҳисоб)  9 01:00ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  8 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  2 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  2 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  8 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  3 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  5 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  20 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  39

Ўзбекистон терма жамоаси йиғинни бошлади News

Ўзбекистон терма жамоаси йиғинни бошлади

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда йиғинни бошлади.

Вадим Абрамов мазкур йиғинга 32 нафар футболчини чақирган. Дастлабки кунги машғулотларда 27 нафар ўйинчи шуғулланди. 


Легионерлардан фақат Одил Аҳмедов ва Санжар Шоаҳмедов терма жамоа ихтиёрига етиб келган холос. Рустам Ашурматов, Отабек Шукуров, Икром Алибоев, Элдор Шомуродов ва Темурхўжа Абдухолиқов ҳали Тошкентга етиб келишмаган. 

Музаффар Музаффаров жароҳати боис терма жамоа йиғиниша ташриф буюрмади.


Бу йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати: 


Дарвозабонлар: Санжар Қувватов (“Пахтакор”), Элдорбек Суюнов (“Пахтакор”), Абдумавлон Абдужалилов (“Бунёдкор”).


Ҳимоячилар: Егор Кримец (“Пахтакор”), Рустам Ашурматов (“Гвангжу”, Жанубий Корея), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Олег Зотеев (“Локомотив”), Фаррух Сайфиев (“Пахтакор”), Хожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), Санжар Қодирқулов ("Бунёдкор"), Акбар Исматуллаев ("Металлург"), Мурод Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912").


Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой), Отабек Шукуров (“Шаржа”, БАА), Икром Алибоев (“Сеул ФК”, Жанубий Корея), Санжар Шоаҳмедов (“Теренггану”, Малайзия), Азиз Ғаниев (“Насаф”), Одилжон Ҳамробеков (“Пахтакор”), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор"), Достон Ҳамдамов (“Пахтакор”), Аброр Исмоилов ("Сурхон"), Хуршид Ғиёсов ("Бунёдкор"), Жамшид Искандеров ("Локомотив"), Сардор Мирзаев ("Локомотив"), Сардор Собирхўжаев ("Пахтакор"), Азиз Турғунбоев ("Навбаҳор").


Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов (“Ростов”, Россия), Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Темурхўжа Абдухолиқов (“Хорфаккан”, БАА), Ҳумоюн Муртозаев ("Насаф").

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика