Latest news

19:07Жасур Жалолиддиновнинг янги клуби маълум?!  0 18:53Суперлига. "Бунёдкор" – "Пахтакор". Таркиблар маълум  1 18:40Эндрю Робертсон испан гранди сафига ўтиши мумкин  0 17:57Равшан Эрматов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам бўлиб турибди  3 17:31"Шўртан" охирги бор Олмалиқда қачон ғалаба қозонган?  0 17:24Шавкат Саидов: "Бунёдкор" директори бўлишим? Бу нотўғри маълумот"  0 17:15Исроил ҳужуми туфайли Тареми жаҳон чемпионатига бора олмади  8 16:43"Реал" Асенсио билан шартномани узайтирди  1 16:20Ўзбекистонлик спорт психологи "Сантьяго Бернабеу"да "Master in Sport Psychology" дипломини олди  7 16:00Эшитдик-да! "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг Илёс Зейтуллаев истеъфога чиқарилиши мумкин. Раҳбарият ҳам ўзгаради  12 15:46Турнир тубидагилар тўқнашуви: “Сўғдиёна” Навоийда тарих ёзадими?   0 15:12"Манчестер Юнайтед" Бундеслиганинг 100 млн евролик футболчисига қизиқмоқда  2 14:40Родриго АПЛга ўтишни рад этди  11 13:43Ана холос! Гасперини Довбикка чиқиш эшикларини кўрсатмоқда  10 13:10Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  5

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Владимир Сальков вафот этди News

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Владимир Сальков вафот этди

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Владимир Сальков 83 ёшида вафот этди.

Владимир Максимович Сальков 1937 йилнинг 1 апрель куни Украинанинг Донецк шаҳрида туғилган. Футболчи сифатида Сальков 1960-1968 йилларда Донецкнинг "Шахтёр" клубида ўйнаган.

Мураббийлик фаолияти давомида "Металлург" (Жданов), "Шахтёр" (Донецк), "Торпедо" (Москва), СССР олимпия ва миллий терма жамоаси, "Ротор", Россия олимпия терма жамоаларида ишлаган. 2001 йил Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлаган. Унинг қўл остида терма жамоамиз 19та ўйин ўтказиб 10та ғалабага эришган 3та дуранг ўйнаган ва 6 бор мағлуб бўлган. Сўнгги йилларда Сальков Москванинг ЦСКА клуби спорт директори сифатида ишлаб келаётганди.

2000 йилги шармандали Осиё кубогидан сўнг федерацияда катта ўзгаришлар бўлганди. ЎФФ бош котиби Зокир Қурбоновнинг ўрнида Бахтиёр Раҳиимов иш бошлаган. У эса ўз навбатида миллий жамоани тубда ислоҳ қилган. Бош мураббийликка Россиядан Владимир Сальковни таклиф қилганди. Унинг кетидан бир қатор хорижлик футболчилар Алексей Дионисиев, Владимир Маминов, Олег Пашинин, Алексей Поляков, Георгий Георгиев маҳаллийлаштирилди.

Владимир Сальков бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 2001 йил Малайзияда ташкил этилган "Мердека кубоги"да иштирок этганди. Бахтиёр Ҳамидуллаевнинг сўнгги дақиқаларда урган “олтин голи” ғолиблик олиб келганди. ЖЧ–2002 биринчи саралаш босқичи ўйинлари Тошкент ва Иорданияда бўлиб ўтган. Терма жамоамиз биринчи саралашда биринчи ўринни олиб ҳал қилувчи босқичга чиққанди. Хитой, БАА, Уммон, Қатар билан бир гуруҳдан жой олган терма жамоамиз сўнгги турдан олдин Уммон билан сафардаги учрашувда 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб, якунда 2:4 ҳисобида мағлуб бўлишади. Бу эса Сальковнинг истеъфосига сабабчи бўлганди.

Сальковни кўпчилик ўта қаттиқўл, талабчан ва жаҳлдор мураббий сифатида эслайди. У матбуот анжуманларида журналистларни ва футболчиларни очиқичасига танқид қиларди.


Владимир Сальков тепада ўнгдан учинчи.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика