Latest news

13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  0 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   12 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  4 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  16 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  5 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  11 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  8

Ўзбекистон терма жамоаси "Пахтакор"да машғулот ўтказди News

Ўзбекистон терма жамоаси "Пахтакор"да машғулот ўтказди

Ўзбекистон терма жамоаси бугундан эътиборан Иордания ҳамда Жанубий Кореяга қарши кечадиган ўйинларга тайёргарлик кўришни бошлади.

Самвел Бабаян бошчилигидаги терма жамоамиз бугун соат 16:00да "Пахтакор" марказий стадионида йиғинга киришди.

Куни кеча олий лигада тур ўйинларини ўтказган "Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив" жамоалари футболчилари ва Хитой чемпионатидаги вакилларимиз Егор Кримец, Анзур Исмоилов ҳамда Игорь Сергеев машғулотларда иштирок этишди. Қолган футболчилар эса клублари сафидаги чемпионат ўйинларини ўтказиб бўлгандан сўнг терма жамоа ихтиёрига етиб келишади.

Футболчилар машғулотнинг дастлабки 15 дақиқасида енгил тартибда шуғулланишди.

Бабаян машғулот аввалида одатга кўра барча футболчиларни йиғди ва улардан ўзларини қандай ҳис қилаётишганини сўради. Ҳеч кимда жароҳат йўқ шекилли, бирорта футболчи жароҳати билан боғлиқ шикоят қилмади.

Машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ ходимлари учун очиқ бўлди.

Бугунги машғулотда иштирок этган футболчилар рўйхати:  

Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор), Игнатий Нестеров (“Локомотив”).

Ҳимоячилар: Егор Кримец (“Бейжин Гоан” – Хитой), Анзур Исмоилов (Чангчун Ятай – Хитой), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Даврон Хошимов (“Пахтакор”), Станислав Андреев (“Пахтакор”), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”).

Ярим ҳимоячилар: Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”), Сервер Жепаров (“Локомотив”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Марат Бикмаев (“Локомотив”).

Ҳужумчи: Игор Сергеев (“Бейжин Гоан” – Хитой).


Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика