Latest news

09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  2 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  3 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2

Ўзбекистон терма жамоаси октябрь ойида БАА билан ўртоқлик учрашуви ўтказади News

Ўзбекистон терма жамоаси октябрь ойида БАА билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойида Эрон билан ўртоқлик учрашуви ўтказишидан хабарингиз бор.

Эрондан ташқари терма жамоамиз БАА терма жамоаси билан ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида келишувга эришган. Бу ҳақда Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Тожикистонга қарши кечган баҳсдан кейинги матбуот анжуманида маълум қилди: 

Октябрь ойида йиғин ўтказамиз. Эрон билан ўртоқлик учрашувини уларнинг илтимосига кўра октябрь ойига кўчирдик. Бундан ташқари БАА билан ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида келишувга эришдик. Аммо барчаси ўша пайтда авиақатновларга боғлиқ бўлади. Адашмасам БААга қатновлар йўлга қўйилди, - деди Абрамов. 

Маълумот учун, Ўзбекистон БАА билан 16та ўйин ўтказган. 9та учрашувда араблар ғолиб бўлишган, 3 бор Ўзбекистон ғалаба қозонган. Қолган 4та баҳсда дуранг қайд этилган.

Сўнгги бор бу жамоалар 2017 йил ноябрь ойида Ал-Айнда ўртоқлик учрашуви ўтказишганди. Ўшанда мезбонлар Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги терма жамоамизни 1:0 ҳисобида ғалаба мағлуб этишганди.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика