Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Испания клуби билан шартнома имзолади
23 aug 2024 14:01
News
Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Испания клуби билан шартнома имзолади
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Аркаитз Сисниега Испаниянинг энг катта футзал жамоаларидан бири бўлган "Интер Мовистар" билан шартнома тузди.
Маълумот учун, Аркаитз Сисниега ушбу испан жамоаси сафига юртимизда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатидан кейин бориб қўшилади.

"Интер Мовистар" жамоаси Испания чемпионатида 14 бор, Қирол Кубогида 11 марта, Чемпионлар Лигасида эса 5 бор ғолиб чиққан. Шунингдек, бу жамоа Испания Суперкубоги, Қитъалараро кубок ғолиби ҳисобланади.
Link :
Source : ЎФА матбуот хизмати
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Comments