Latest news

07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  3 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  14 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  21 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  65

Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи "Интер"да — Эртага клуб қароргоҳида вице-президент Занетти билан учрашув News

Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи "Интер"да — Эртага клуб қароргоҳида вице-президент Занетти билан учрашув

Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков айни пайтда Италиянинг Милан шаҳрида бўлиб турибди.

Денис Иванков "Интер"га иш ўрганиш учун йўл олган. "Насаф"нинг собиқ мураббийи, айни пайтда миллий терма жамоа штабида фаолият кўрсатаётган мутахассис "Интер" жамоаси дарвозабонлар мураббийларининг фаолияти, машғулот жараёнлари билан танишиб, малака оширади ва тажриба алмашади.

Мазкур масала бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер Денис Иванковга "Интер"да малака ошириш учрашувини ташкил этишга кўмаклашган. Биласиз, ўз вақтида "Интер"ни бошқарган Купер қўл остида ҳозирги кунда клуб вице-президенти лавозимида ишлаётган аргентиналик ҳамюрти Хавьер Занетти ўйнаган. Шу боисдан ҳам Купернинг илтимосига кўра Занетти Денис Иванковга "Интер"да малака ошириш курсини ташкил этиб бермоқда.


Денис Иванковнинг "Интер" жамоасида малака ошириш курси учун Милан шаҳрига етиб борган. Бугун Иванков Занетти билан қўнғироқлашган ва эртага клуб қароргоҳида учрашиш бўйича келишиб олишган.

Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи бир ҳафтага яқин "Интер" жамоасида малака оширади.

МТЖ, Осиё Кубоги, Купер, "Насаф", испан тили тўгараги, Нестеров ва терма жамоанинг бўлажак биринчи рақами ҳақида — Денис Иванков билан суҳбат 

Rating: +47   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика