Latest news

07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  2 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  5 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  6 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  16 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  18 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  4 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  58 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаши сўнгги босқичларини қандай бошлаган? News

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаши сўнгги босқичларини қандай бошлаган?

1 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Сурияга қарши ўйин билан ЖЧ-2018 саралаши 3-босқичини бошлайди.

Терма жамоамиз бундан олдинги 5та мундиал саралашининг сўнгги босқичига қадар етиб келган. 1998 йилги Жаҳон чемпионати саралаши охирги босқичини Ўзбекистон сафарда Японияга қарши баҳс билан бошлаган. Ўшанда Рустам Мирсодиқов бошчилигидаги терма жамоамиз 3:6 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Якунда термамиз 8та ўйиндан 6 очко тўплаб беш жамоа орасида тўртинчи ўринни банд этганди.

2002 йилги ЖЧ саралаши сўнгги босқичи 1-турини БААга қарши сафарда ўтказган Владимир Сальков бошчилигидаги Ўзбекистон 1:4 ҳисобида мағлубиятга учраганди. 8та турда Ўзбекистон 10 очко билан беш жамоа ичида учинчи бўлганди.

ЖЧ-2006 саралаши охирги босқичи Саудия Арабистонига қарши ўйин билан бошланганди. Германиялик Хайнц Юрген Гёде бошчилигидаги терма жамоамиз ўз уйида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Якунда 5 очко билан тўрт жамоа орасида учинчи ўринни банд этган Ўзбекистон плей-офф босқичига йўл олганди.

2010 йилги мундиал саралашининг 3-босқичининг илк учршауви Тошкентда Австралияга қарши ўтказилган. Ўшанда "яшил қитъа" вакиллари 1:0 ҳисобида зафар қучишган. 8та турдан сўнг 4 очко олган Ўзбекистон беш жамоа орасида сўнгги поғонани банд этганди.

Ниҳоят 2014 йилги Жаҳон чемпионати саралашининг охирги босқичини ўз уйида Эронга қарши ўйин билан бошлаганди. Вадим Абрамов бошчилигидаги жамоамиз 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Якунда иккинчи бўлган Жанубий Корея билан бир хил 14 очко тўплаган Ўзбекистон тўплар нисбатига кўра учинчи ўринни олган ва плей-офф босқичига йўл олганди.

2018 йилги мундиал саралашининг охирги босқичини Сурияга қарши Тошкентдаги баҳс билан бошлаймиз. Бу сафар Самвел Бабаян бошчилигидаги жамоа қандай натижа қайд этишини икки кундан сўнг билиб оламиз.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +41   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика