Latest news

12:10Ямаль ўзининг хатти-ҳаракати билан Фликни ғазаблантирди. "Барселона" мураббийи нимадан норози?  0 11:48"Олтин тўп-2025". Якуний рўйхатдан жой олган 30 футболчининг тўлиқ статистикаси   0 11:19"Реал" "Челси" футболчисини қимматлиги туфайли сотиб олишдан бош тортди  2 10:25Аббосбек Файзуллаев нега янги жамоасида майдонга тушмаётгани маълум қилинди  9 09:56"Интер"га "Челси" ҳужумчиси керак  1 09:27Саудия клублари Роберт Левандовскига даҳшат сумма таклиф қилишган  2 08:58"Бавария" нархни 60 миллион еврога оширди  1 08:29"Барселона" футболчисини 60 миллион еврога сотишга тайёр  2 08:00Луис Энрике: "Бу адолатли ёки йўқлигини билмайман"  4 07:31Here we go! "Ливерпуль" яна бир транферни ҳал қилди  2 07:00Суперлига. "Бухоро" "Хоразм" билан дуранг ўйнади, "Сурхон" эса ўз майдонида "Бунёдкор"ни ишончли ҳисобда енгди  3 02:15ПСЖ ўйинда ва пенальтилар сериясида камбэк амалга ошириб, УЕФА Суперкубогини қўлга киритди!  35 00:55Рэшфорд "Барса" ҳақида: "Англиядан фарқли ўлароқ, бу ерда ҳамма нарса шиддатли"  16 00:36Февзи Давлетов: "Гол ўтказиб юборганимизда жаҳлим чиқди"  4 00:20Иньиго "Ал Насср"га ўтиши ҳақида: "Бундай таклифни кўрганда ишона олмадим"  4

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018га чиққан жамоа билан ўртоқлик ўйини ўтказади News

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018га чиққан жамоа билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марокаш миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича келишувга эришди.

Учрашув 2018 йилнинг 27 март куни Марокашнинг Касабланка шаҳрида бўлиб ўтади.

2018 йилда Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати олдидан ФИФА кунлари фақат март ойида мавжуд. Табиийки, бу кунларда ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган жамоалар кучли рақибларга қарши баҳс олиб боришга ҳаракат қилишади. Ўзбекистон футбол федерацияси биринчилардан бўлиб Жаҳон чемпионати олдидан мундиал қатнашчиси билан ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича келишувга эришди.


Маълумот учун, Марокаш терма жамоаси 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган бўлиб, “B” гуруҳида Португалия, Испания ва Эрон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Франциялик мутахассис Эрве Ренар шогирдлари ЖЧ саралашининг “С” гуруҳидаги сўнгги ўйинда Кот д‘Ивуар терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мундиал йўлланмасини қўлга киритган. Сўнгги бор марокашликлар 1998 йил Франция жаҳон чемпионатида қатнашган. Марокаш терма жамоаси таркибида Мехди Бенатия, Муборак Буссуфа, Набил Дирар каби машҳур футболчилар тўп суради.


P.S. Бу келишув профессионал шартнома асосида амалга оширилди. Учрашув бекор бўлган тақдирда бекор қилган томон жарима тўлайди.

Rating: +157   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика