Latest news

21:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 - Япония U-23  7 20:56ПСЖ Доннарумма борасида "Челси", "Галатасарой" ва бошқа клублар таклифларини кўриб чиқишга тайёр  2 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  1 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  7 18:13АПЛ топ-клублари "Ал Ҳилол" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  2 17:36"Тоттенхэм" ва "Барселона" "Арсенал" ҳужумчисига қизиқмоқда  3 17:08"Вест Хэм" "Манчестер Юнайтед"дан япониялик дарвозабонни илиб кетмоқчи  4 16:40Де Лигт: "Манчестер Юнайтед" учун ўтган мавсум ўтмишда қолди"  0 16:13"Реал" Винисиус Жуниорга ўринбосар топди – АПЛ юлдузи устувор вариант  4 15:45Breaking! "Ливерпуль" Исак билан келишувга эришди  21 15:22ЦСКА ҳимоячиси: "Туркия чемпионати Файзуллаев учун ЖЧ олдидан трамплин бўлади"  9 14:55Суперлига қайтмоқда! 16-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  6 14:34Расман: Бахтиёр Зайнутдинов – "Динамо М" футболчиси  1

Ўзбекистон терма жамоаси Дубайга учиб борди News

Ўзбекистон терма жамоаси Дубайга учиб борди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 учинчи саралаш босқичи иккинчи даврасига тайёргарлик кўриш мақсадида БААнинг Дубай шаҳрига учиб борди.

Аввал хабар берилганидек, БААдаги йиғин 21–24 январь кунлари бўлиб ўтади. Терма жамоа бугуннинг ўзида машғулотларга киришади.

Амирликлардаги йиғинда иштирок этадиган футболчилар таркибида яна бир ўзгариш юз берди. “Локомотив” ҳимоячиси клуб йиғинида жароҳат олганлиги сабабли, унинг ўрнига “Пахтакор” аъзоси Акбар Исматуллаев таклиф этилди.  

Олдинроқ йиғинга таклиф қилинган Темурхўжа Абдуҳолиқов Қатарнинг “Ал-Сайлия” клуби билан, Сервер Жепаров эса Эроннинг “Истиқлол” жамоаси билан шартнома имзолаб, легионер футболчиларга айлангани ва терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян уларнинг ўрнига Достонбек Ҳамдамов (“Бунёдкор”) ва Владимир Козакни (“Пахтакор”) таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди.

Мазкур йиғин ФИФА кунларига тўғри келмаганлиги учун легионер футболчилар БААдаги ўқув-машғулотларига таклиф этилмайди.



“Насаф” жамоаси ОЧЛ–2017 ўтиш босқичида Баҳрайннинг “Ал-Ҳидд” клубига қарши 31 январь куни баҳс олиб бориши ва унга тайёргарлик кўриши сабабли қаршиликлар таркибидан йиғинга футболчилар жалб этилмади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси йиғин доирасида 22 январь куни Дания U-23 термасига қарши, 23 январь куни эса Грузия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказади.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босчиқи “А” гуруҳи 5-туридан кейин 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Эрон 11 очко билан биринчи, Жанубий Корея 10 очко билан иккинчи поғонада бормоқда.

Rating: -52   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика