Latest news

19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  7 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  20 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  7 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  22 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  2 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  5 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  19 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Эроннинг "Фулад" клубига ўтишни истамади News

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Эроннинг "Фулад" клубига ўтишни истамади

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Локомотив" клуби ҳимоячиси Олег Зотеев "Футбол Экспресс" газетасига интервью берди.

Қуйида ушбу интервьюнинг энг асосий қисмини тақдим этамиз.

"Ростини айтсам Осиё Кубогидан кейин менга ҳеч қайси агентлардан таклиф бўлмади. Бироқ ўзимнинг вариантларим бор эди. Мисол учун, Эроннинг "Фулад" клуби менга жиддий қизиқиб қолганди ва шу жамоага ўтишим керак эди. Аммо ўзим бу вариантдан воз кечдим.

Ҳозир ҳам менда Россиянинг биринчи дивизионидан вариантлар турибди. Аммо куни кеча улардан бирининг таклифига рад жавобини бердим. Кучли бешликдаги яна бир жамоанинг таклифи устида бош қотираяпман. Аммо у ерга ҳам бормасам керак.

"Локомотив" мени қўйиб юборишни истамаяпти. Клуб раҳбарлари нима қиласан, биз билан қолгин деб тинмай айтишяпти. Шу боис менимча "Локомотив"да қоламан", - дейди Зотеев "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюсида.


Rating: -74   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика