Latest news

00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  1 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  0 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  2 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  1 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  0 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  2 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   34 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  9 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  1 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  7 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  26 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0

Ўзбекистон – Сурия учрашувини япониялик ҳакамлар бошқариб боришади News

Ўзбекистон – Сурия учрашувини япониялик ҳакамлар бошқариб боришади

Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичи доирасидаги Ўзбекистон миллий терма жамоасининг дастлабки учрашувини япониялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Самвел Бабаян мураббийлик қилаётган Ўзбекистон терма жамоаси саралашнинг учинчи босқичини 1 сентябрь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида Сурияга қарши ўйин билан бошлайди. Ушбу ўйинни бошқариб бориш учун ФИФА томонидан япониялик ҳакамлар гуруҳи тайинланган.

Ўйин бош ҳаками сифатида ФИФА ҳаками Сато Рюжи иш олиб борса, унга қанотларда ватандошлари Тору Сагара ҳамда Хироши Ямаучи ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам – Хироюки Кимура. Ҳакамлар назоратчиси – бахрайнлик Абдулраҳмон Алделавар бўлса, комиссар – Ни Сен Тоҳ (Малайзия).

Таъкидлаш керакки, Жаҳон чемпионати–2018 турнирининг учинчи саралаш босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги йиғинни шу йилнинг 20 август куни бошлайди.

Йиғин доирасида миллий терма жамоа 24 август куни Яман термасига қарши Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказади. Шундан сўнг, ЖЧ–2018 турнирининг учинчи саралаш босқичига киришилади.

Rating: -40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика