Latest news

20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  0 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  0 19:25Илк ўйинида уйига йиғлаб кетган, 15 ёшида терма жамоада дебют қилган ҳамда самолётда шуғулланган "Нефтчи" ҳужумчиси Сильванус Нимели билан яқиндан танишамиз  8 19:01"Неом" "Монако" футболчисини харид қилмоқчи  0 18:38Расмий хабар: Шоҳрух Гадоев иккинчи даврани "Қўқон-1912"да ўтказади  0 18:09Расмий хабар: "Насаф" Нигерия терма жамоаси собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олди  2 17:30Расман: "Қўқон-1912" 4 нафар футболчи билан хайрлашди  0 17:09Расман: "Сурхон" собиқ футболчиси "Қизилқум" билан шартнома имзолади  0 16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  4 15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  1 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Сўнгги кунларда кимда қандай ўзгариш?  32 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  12 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  20

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда ЎФФнинг қўшма қарори News

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда ЎФФнинг қўшма қарори

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерациясининг “Болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш тўғрисида” қўшма қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор матни қуйида келтирилган.

Республикамизда болалар ва ўсмирлар футболини янада ривожлантириш, футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари, академиялари ва Олимпия захиралари коллежларининг футбол бўлимларида (кейинги ўринларда футболга ихтисослаштирилган таълим муассасалар) тарбиявий ва ўқув машғулотларининг сифатини яхшилаш, ёш футболчиларнинг маҳоратини янада ошириш, профессионал ҳамда терма жамоаларга захира ва иқтидорли футболчиларни тайёрлаш ва улар орасида саралашда холислик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерацияси қарор қилади:


1.   Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги тасарруфийлигидан қатъий назар барча футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари, Футбол клублари қошидаги академиялар ва Олимпия захиралари коллежлари ҳамда барча спорт мактаблари фаолиятини ўрганиш бўйича Ишчи гуруҳи тасдиқлансин.

2.   Ишчи гуруҳга:
Бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги футбол мактаблари фаолиятини ўрганиш натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси Ўзбекистон Футбол Федерацияси билан биргаликда болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш бўйича 2018–2023 йилларга мўлжалланган Дастур ишлаб чиқсин ва тасдиқлашга ўрнатилган тартибда киритиш васифаси юклатилсин.

3.   Дастурнинг бажарилиш ҳолатини ҳар чорак якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерациясининг қўшма йиғилишларида дастур бўлимларига масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари муҳокама қилиб борилсин ва тегишли чоралар кўрилсин.

4.   Футболга ихтисослаштирилган таълим муассасаларига иқтидорли ёш футболчиларни танлаб олиш сифатини, ҳолислигини ҳамда шаффофлигини таъминлаш мақсадида қабул жараёнида ўтказиладиган имтиҳон, синов комиссияси таркибига Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан тавсия этилган мутахассисларнинг киритилиши таъминлансин.

5.   Футболга ихтисослаштирилган таълим муассасаларига раҳбар-кадрлар ва мураббийларни тайинлаш ҳамда вазифасидан озод этиш комиссияси таркибига Ўзбекистон Футбол Федерацияси масъул ходими киритилиши белгилаб қўйилсин.

6.   Республикада қуриладиган футбол спорт иншоотларини лойиҳалаштириш, қурилиш объектларини топшириш жараёнларида Ўзбекистон Футбол Федерацияси мутахассисларининг иштироки таъминлансин.

7.   Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг Фан, спортни методик таъминлаш ва таълим муассасалари бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Болалар, ўсмирлар ва оммавий футбол бошқармаси биргаликда футболга ихтисослаштирилган таълим муассасаларида шуғулланувчиларга тегишли бўлган маълумот ва кўрсаткичлари тўпланган ягона электрон базасини яратсинлар.

8.   Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг Спорт турлари бўйича миллий терма жамоаларини шакллантириш ва тайёрлаш бошқармаси ўсмир ва ёш футболчилар ўртасида Республика биринчилиги мусобақаларини йиллик тақвим режасига киритилишини таъминласин.

9.   Ўзбекистон давлат ва Жисмоний тарбия институти футболга ихтисослаштирилган таълим муассасаларига зарур бўлган ўқув-методик кўлланмалар ва тавсияларни ишлаб чиқсин.

10.   Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда ҳудудий футбол федерациялари Ишчи гуруҳнинг ўрганиш билан боғлиқ жараёнида барча шарт-шароитларни яратсин.

11.   Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ф.Турдиев ва Ўзбекистон Футбол Федерацияси вице-президенти Ш.Исроилов зиммасига юклатилсин.

Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов томонидан имзоланди.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика