Latest news

18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  0 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  17 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  9 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  4 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  5 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  3 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  27 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  2 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  8 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2

Ўзбекистон - Қирғизистон учрашуви СПОРТ телеканалида жонли намойиш этилади News

Ўзбекистон - Қирғизистон учрашуви СПОРТ телеканалида жонли намойиш этилади

Хабарингиз бор, 9 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Қирғизистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Олдинроқ терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов мазкур баҳс ТВ намойиш этилмаслигини сайтимизга маълум қилган эди. Бундай қарорга нима учун келингани ҳам айтилганди.

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Футбол ассоциацияси мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Вадим Абрамов ҳам иштирок этди ҳамда бу борадаги вазиятга ойдинлик киритди.

"Қирғизистон билан баҳс ўртоқлик бўлгани учун стадион тўлмайди деб ўйладик ва мухлислар билан тўлган трибуналар қаршисида ўйнаш истагида биз ТВ орқали трансляция қилинмаслигини истагандик. Бу оддий таклиф эди, биз футболимиз ихлосмандлари стадионга келишларини хоҳлаганимиз учун шундай дегандик. Шу билан бирга, бўлажак рақиб Саудия Арабистонига "сюрприз" тайёрлашимиз мумкин эди. Майли, агар МТРК истаса, Қирғизистон билан ўртоқлик учрашувини трансляция қилишлари мумкин, биз томондан ҳеч қандай қаршилик йўқ", - дейди терма жамоа устози Вадим Абрамов.

Бугун СПОРТ телеканали бош директори Зоҳид Каримов твиттердаги ўз саҳифасида Ўзбекистон - Қирғизистон учрашуви жонли намойиш этилиши ҳақида хабар қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Қирғизистон ўртасидаги баҳс 9 ноябрь куни соат 17:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.


Rating: +150   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика