Latest news

16:03"Манчестер Сити" Украина терма жамоаси ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 15:34Роналду яқин орада фаолиятини тугатиш ниятида эмас  1 15:08Артета: "Арсенал" сўнгги уй ўйинида АПЛни ютишини орзу қилгандим"  2 14:45Breaking! "Манчестер Юнайтед" Матеус Кунья билан шартнома имзолашга яқин!  3 14:27"Лочинлар" "қалдирғочлар"нинг "қанотини қайирган" ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:18Валерий Седунов вафот этди  1 13:51"Қолишимни кутмагандим". Салоҳ – шартномаси ҳақида  1 13:22"Айнтрахт" Беллингемга кўз тикди  8 12:56"Манчестер Сити" икки футболчи учун 180 млн фунт сарфлайди  18 12:29Камолиддин Тожиев: "Педро Морейра клубдан кетдими? Раҳбариятдан сўраганингиз маъқул"  7 12:26"Насаф"нинг Қўқондаги ғалабали ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  0 11:52Криштиану Роналдунинг ўғли финалда дубль қайд этиб, Португалияга ғалаба келтирди  17 11:25Лапорта Ямаль билан шартнома ҳақида: "Ҳамма нарса келишиб олинди"  26 10:59Роналдуга кутилмаган жамоадан таклиф тушган. У клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этиши мумкин  5 10:32“Арсенал“ ёзда учта йирик трансферни амалга оширмоқчи  3

Ўзбекистон - Қатар учрашуви Азамат Абдураимов талқинида News

Ўзбекистон - Қатар учрашуви Азамат Абдураимов талқинида

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Азамат Абдураимов Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

Ўйиндан кўра натижа муҳимроқ...

Шундай ўйинлар бўладики унда натижа асосий факторга айланади. Ғалаба "сув ва ҳаво" каби зарур бўлади. Бундай ўйинлар асосан муҳим мусобақалар ёки саралаш босқичининг сўнгги турларида кузатилади. Шундай вазият Қатарга қарши ўйиндан олдин кузатилди. Сурияга қарши омадсиз ўйиндан сўнг яна битта мағлубият бизни Россиядаги мундиал йўлланмасидан деярли мосуво қиларди.

Миллионлаб мухлисларимиз терма жамоанинг Малайзиядаги ўйинини кескин танқид қилишди. Буни мураббийлар штаби, футболчилар ҳам жуда яхши тушуниб туришганди. Биз фақат ғалаба қозонишимиз керак эди! Жамоа бу вазифани бажарди! Якунланган баҳс учун энг асосий хулоса мана шу.
 
Албатта, аввало Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов номига бир қанча мақтовлар айтмоқчиман. У ҳақиқий сардор бўлди, майдонда етакчи бўлди, унинг жаримадан урган голи бизга ғалаба тақдим этди! Аҳмедовнинг ёнида Азиз Ҳайдаров ҳам яхши ўйнади, Сервер Жепаров, Сардор Рашидов ва Элдор Шомуродов ҳам фаол бўлишди. Ҳа, умуман олганда барча футболчилар майдонга яхши кайфиятда чиқишди ва ғалабага эришишди!

Техник-тактик ҳаракатларда биз рақибга умуман ютқазмадик. Ўз уйимизда ўйнаётганимиз учун шундай бўлиши ҳам керак. Рақиб гуруҳдаги энг кучсиз жамоа эди. Уларни ютмасак кимни ютамиз?!

Бу сафар ҳам майдондаги жойлашувимиз одатдагидек бўлди: 4-2-3-1. Марказий ҳужумда Сергеев ўйнади. Таркибга Шомуродов ва Рашидов қайтди, чап қанот ҳимоясида Мерзляков пайдо бўлди. Самвел Бабаян кўп бор синовдан ўтказган тактикада бутун саралаш босқичини ўтказаяпмиз. Бунда ҳам яхши томонлари бор, футболчилар нима талаб қилинаётганини жуда яхши билишади. Аммо бошқа томондан рақиб ўйинимизни ўрганиб олади. Сурия ва Қатар бизни ўрганиб ҳимояда мустаҳкам ўйнашди. Бизда ҳужумни якунлаш оқсамоқда. Бир неча марта айтгандим, икки ҳужумчи билан ўйнашни ҳам синаб кўриш керак.

Ҳимоямиздаги асабийлик менга ёқмади. Энг асосийси Лобанов. Майдонда ўзини бундай тутмайдилар! Ўйлашимча, ҳакам унга иккинчи сариқ карточка бериши ҳам мумкин эди. Дарвозабондан ишонч чиқиши керак, рақибга қўл ёки оёқ билан...

Иккинчи бўлимда рақиб ҳужумчилари кўп бор ҳимоячиларимизни осонлик билан алдашди. Учрашув сўнггида эса барча асабийлашди. Бош ҳакам битта вазиятда пенальти ҳам белгилаши мумкин эди, битта вазиятда Кримец ўз дарвозамизга гол уриб қўйиши мумкин эди. Дарвоза тўсини ва омад бизни голдан қутқарди.
Шу куни ҳакамлик биз учун идеал бўлди.

Голдан сўнг ҳисобни ушлаб қолиш учун ўйнаганимиз ёқмади. Иккинчи ўйинда ҳам иккинчи бўлимда ҳимояга "ётиб олдик". Сурия ҳам, Қатар ҳам жисмонан яхши кўринишди. Ҳужумдаги ўзгаришлар бизга фойда келтирмади. Нима учун Рашидовни алмаштирилганига тушунмадим, айнан у ҳужумда кескинликни ушлаб турганди. Бу сафар ҳам Саша Гейнрихни майдонга тушириш фойдали бўларди деб ўйлайман. Унинг ностандарт ҳаракатлари бизга қўл келиши мумкин эди.

Албатта, ўйиндан кейин гапириш осон. Шу боис мураббий сифатида мен Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари олдида турган барча қийинчиликларни тушуниб турардим. Шу боис яна бир бор такрорлайман, ғалаба энг муҳими эди. Термамиз буни уддалай олди! Футболда шундай ибора бор: Ўйин унутилади, очколар қолади...

Якунда жадвал ҳақида...
Олдинда бизни Эронга сафар кутмоқда. Агар мезбонлар ғалаба қозонишса муддатдан аввал ЖЧ йўлланмасига эга бўлишади. Теҳронда бизни қандай муҳит кутаётганини ва мухлислар Эронни қандай қўллаб қувватлашини тасаввур қилаяпман!
 
Ўйлашимча бу ўйин термамиз учун энг муҳим учрашуви бўлади. Мағлуб бўлсак тўғридан-тўғри йўлланмадан деярли мосуво бўламиз. Айнан шу баҳс футболчилар ва мураббийлар учун ҳақиқий синов бўлади. Эронга ютқазишимиз мумкин эмас. Йигитларимиз бунга қодирлар. Ахир Миржалол Қосимов бошчилигида Ўзбекистон терма жамоаси Эронни Теҳронда ютганку. Нима учун Бабаян жамоаси буни уддаламаслиги керак?!
Rating: -31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика