Latest news

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  5 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  2 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  1 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  8 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  107 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

Ўзбекистон ОТЖ янги бош мураббийи: "Осиё чемпионатининг саралаш босқичига тайёрланиш учун икки ой етарли" News

Ўзбекистон ОТЖ янги бош мураббийи: "Осиё чемпионатининг саралаш босқичига тайёрланиш учун икки ой етарли"

Хабар бериб ўтганимиздек, бир неча кун олдин Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига сербиялик Любинко Друлович бош мураббий этиб тайинланди.

Бугун, 25 январь куни Миллий олимпия қўмитасида Друлович иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Олимпия терма жамоамизнинг янги мураббийи ОАВ ходимлари саволларига жавоб қайтарди.

«Авваламбор барчага салом. Бу ерда эканлигимдан хурсандлигимни айтиб ўтмоқчиман. Бир ой олдин бу ерга келиб Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳақидаги лойиҳа билан танишиб чиққандим. Ушбу лойиҳа менда жуда яхши таассурот қолдирганди. Шу сабабдан ҳам мен шартнома имзоладим. Умид қиламанки, биз ўз мақсадимизга етамиз», – деб сўз бошлади мураббий.

Шундан сўнг журналистлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мураббийга мурожаат қилишди.

Терма жамоамиз ҳақидаги фикри

Шуни таъкидлашим лозимки, ёшлар ўртасида ўтказилган сўнгги Осиё чемпионатида Ўзбекистон жуда яхши ҳаракат қилди ва чемпионликка эришди. Бу албатта осонлик билан қўлга киритилмаганини биламан. Янги шакллантирадиган Олимпия терма жамоамизда ўтган йилги таркибдан узоғи билан 7-8 нафар футболчи ўйнаши мумкин. Бу эса биз ҳали кўп ишлашимиз лозимлигини билдиради. Умид қиламанки, янги терма жамоани шакллантиришда ортиқча муаммоларга дуч келмаймиз.



Осиё чемпионатининг саралаши ҳақида

Олдимизда икки ой вақт бор. Биринчи галдаги вазифамиз саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказишдир. Учрашувлар Ўзбекистонда бўлади ва биз ушбу баҳсларда ғалаба қозониб, Осиё чемпионатининг финалига йўл олишимиз талаб этилади. Насиб этса, бу вазифани албатта уддалай оламиз.

Мураббийлар штаби

Мураббийлар штаби ҳақида гапирадиган бўлсам, бу борада менга икки нафар сербиялик мутахассис ёрдам беради. Шунингдек, Равшан Ҳайдаров ҳам терма жамоамизда фаолият олиб боради. Сербиялик ёрдамчиларим рус тилида мулоқот қила олишади. Бу ишимизда катта аҳамиятга эга – бир-биримизни тушунишимизда, юзага келадиган муаммоларни бартараф этишда бу ёрдам беради. Равшан Ҳайдаров билан эса 1 ой олдин Тошкентга келганимда суҳбатлашгандим. У Олимпия терма жамоаси учун номзод футболчиларни яхши танийди. Шу сабабдан ҳам у жамоамиз учун ёрдам бера олади деб ҳисоблайман.



Саралаш ўйинларигача улгурамизми?

Терма жамоани Осиё чемпионатининг саралаш босқичига тайёрлаш учун икки ой етарли деб ўйлайман. Февралда Тошкентда йиғиламиз. Кейин эса Испаниядаги ўқув-машғулот йиғинларида қатнашамиз. Мазкур йиғинда ўртоқлик учрашувлари ҳам ўтказамиз.

Саралаш босқичидаги рақиблар ҳақида

Қитъа чемпионатининг саралаш баҳсларида бизга қарши майдонга тушадиган рақибларимиз ҳақида айрим маълумотлар бор. Шуни қайд этишим лозимки, бизда яхши мураббийлар штаби шакллантирилмоқда. Биз биргаликда рақибларимиз ҳақида янада кўпроқ маълумот тўплаймиз ва ўрганиб чиқамиз.



Rating: +50   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика