Latest news

09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  0 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  1 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  3 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  1 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  8 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  4 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0

Ўзбекистон ОТЖ Тошкентдаги йиғинни якунлади News

Ўзбекистон ОТЖ Тошкентдаги йиғинни якунлади

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси жорий йилнинг 16 декабрь куни Тошкентда йиғинга киришгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Мураббийлар штаби мазкур йиғин давомида терма жамоага номзод футболчиларни яна бир бор синовдан ўтказиб олишди. Футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш мақсадида, майдондаги машғулотлардан ташқари тренажер залларида ҳам машғулотлар олиб борилди. Кеча олимпия терма жамоасининг Тошкентдаги йиғини якунига етди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Терма жамоалар департаменти директори Шарофиддин Ҳожиниёзов йиғиндан кейин терма жамоа аъзолари ва мураббийлар штаби билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида Тошкентдаги йиғин давомида Олимпия терма жамоаси асосини шакллантириш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар бўйича мураббийлар ҳисоботи тингланди ҳамда келгуси режалар ҳақида гаплашилди.

Жумладан, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси учун январь ойида яна бир йиғин ташкил этилади. Мазкур йиғин 4-25 январь кунлари ўтказилиб, йиғин давомида Олимпия терма жамоаси футболчиларининг жисмоний ҳолатини яхшилаш борасида иш олиб борилади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика