Latest news

14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  5 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  40 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  61 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  25 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  47 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0

Ўзбекистон ОТЖ илк учрашувдаги ҳакамлик борасида ОФКга мурожаат қилди News

Ўзбекистон ОТЖ илк учрашувдаги ҳакамлик борасида ОФКга мурожаат қилди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси делегацияси Осиё Футбол Конфедерациясига мурожаат қилиб, Корея-Ўзбекистон ўйини бош ҳаками Фаҳад ал-Мирдасийни ушбу Осиё чемпионатида Ўзбекистон иштирокидаги ўйинларга тайинламасликни сўради.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси раҳбарияти саудиялик ҳакам Фаҳад ал-Мирдасий бир қанча эпизодларда ўйин натижасига таъсир кўрсатган қарорлар қабул қилган деб ҳисоблайди. 

“Ҳакамнинг қарорлари таҳлил қилинмайди ва биз буни жуда яхши тушунамиз. Аммо, ўйиндаги бир қанча вазиятларда ҳакам нотўғри қарорлари билан ўйин натижасига таъсир қилди”, - дейилади ОФКга юборилган мурожаатномада.

Шу билан бирга олимпия терма жамоаси ўзбекистонлик ишқибозларнинг ҳакамлик даражаси ҳақидаги норозилик кайфиятидаги фикр-мулоҳазаларидан ҳам хабардор эканлигини билдириб, юзага келган мураккаб вазиятни ўнглашга уриниш мақсадида ОФКга мурожаат қилишга мажбур бўлганлигини ёзади.

“ОФК ва ушбу мусобақанинг ўзбекистонлик ишқибозлар орасидаги нуфузига путур етказмаслик, ҳакамлик мавзусига бошқа қайтмаслик, шундоқ ҳам мураккаб вазиятни янада мураккаблаштирмаслик мақсадида, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси делегацияси сиздан вазиятга тўғри баҳо беришингизни ҳамда Фаҳад ал-Мирдасийни Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ушбу турнирдаги кейинги ўйинларига ҳакам қилиб тайинламаслигингизни сўрайди”, - деб тугатилади мурожаатнома.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида “С” гуруҳида Корея, Ироқ ва Яман терма жамоалари билан курашга киришган.

Гуруҳнинг биринчи турида Кореяга қарши майдонга тушган ўзбекистонлик олимпиячилар 1-2 ҳисобида мағлубиятга учраган. Учрашувни Саудия Арабистонидан Фаҳад ал-Мирдасий бошқарган.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян журналистларнинг ҳакамлик ҳақидаги саволларига жавоб берар экан, бу ҳақида гапиришни истамаслигини, ўйинни бутун Осиё кўрганлигини ва кўрганлар фикр билдиришини айтган.

“Ёмон ўйнамадик, лекин кутган натижамизга эришолмадик. Бу мағлубият учун уялмаймиз”, - деган Самвел Бабаян.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси гуруҳдаги иккинчи учрашувини 16 январь куни Ироққа қарши ўтказади. Корея эса Яман билан ўйнайди.

Ўзбекистон Ироққа қарши ўйинда кўк формада майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика