Latest news

09:35Аморимнинг «Манчестер Юнайтед»даги илк трансфери ким бўлиши аниқ  0 09:02Кечаги кутилмаган мағлубиятдан сўнг Анчелотти нималар деди?  10 08:34«Бухоро» Туркиядаги йиғиннинг илк ўртоқлик учрашувида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  1 08:03Нидерландия футболида можаро. Ван Перси жамоаси рақиб 12 киши бўлиб майдонда ҳаракат қилган баҳснинг сўнгги дақиқаларида гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан бой берди  2 07:35«Қийинчиликка қарамай, тайёрланиш ва курашиш керак» – Вадим Абрамов қуръа ва старт ҳақида  1 03:00Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Эспаньол"га мағлуб бўлди, "Атлетико" билан орадаги фарқ — бир очко  97 01:58Назорат учрашуви. "Бунёдкор" Косово жамоасидан устун келди  0 00:45Ла Лига. "Атлетико" Мадридда "Мальорка"ни мағлуб этди. Гризманн яна гол урди  11 00:15ПСЖ йирик хисобда ғалаба қозонди, Дембеле хет-трик қилди, Рамуш эса дублга эришди.  4 23:04"Барселона" собиқ ўйинчиси Артур Ла Лигага қайтди  13 22:41Бундеслига. "Бавария" ва "Хольштейн Киель" ўртасидаги ўйинда 7та гол урилди, "Боруссия" меҳмонда "Хайденхайм"дан устун келди  16 22:08АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Борнмут"дан устун келди, "Эвертон"дан 4:0, "Саутгемптон" ва "Фулхэм"дан меҳмондаги ғалаба  12 21:36Озарбайжон чемпионати. "Сумқайит" ўз уйида "Араз" билан дуранг ўйнади, Жалолиддинов 62 дақиқа ҳаракат қилди  6 21:04"Наполи" Кварацхелиянинг ўрнини Саудия Арабистонидаги ўйинчи билан тўлдиради  2 20:37Асенсио АПЛ клубига ўтиши мумкин  1

Ўзбекистон ўсмирлар термаси U-16 ОЧ саралашини ғалаба билан бошлади News

Ўзбекистон ўсмирлар термаси U-16 ОЧ саралашини ғалаба билан бошлади

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида 2002 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида Осиё чемпионатига саралаш босқичи “А” гуруҳи учрашувлари давом этмоқда.

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги жамоа бугун, 18 сентябрь куни Баҳрайнга қарши майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувдаги ягона голга захирадан майдонга тушган Миржалол Қосимов 89-дақиқада муаллифлик қилди ва жамоага дастлабки 3 очкони тақдим қилди.

Қайд этиш керакки, ўйиннинг 33-дақиқасида баҳрайнликлар ҳимоячиси Ўзбекистон ўсмирлар термаси ҳужумчиси Игорь Чикризовга оғир жароҳат етказди. Ҳужумчи майдонни тарк этиб, шу заҳоти шифохонага етказилди.

Ўтказилган тиббий кўрикдан кейин Игорь Чикризовга ўнг оёқ товон қисмини боғловчи пай шикастланиши ташхиси қўйилди. Футболчига барча керакли муолажалар кўрсатилгач, шифокорлар Ўзбекистон ўсмирлар термаси ҳужумчисининг жароҳатидан тикланиши учун 2–4 ҳафта вақт керак бўлишини маълум қилишди.

Куннинг иккинчи ўйинида Иордания ўсмирлари Шри-Ланкага қарши баҳс юритди. Гуруҳ аутсайдери сифатида эътироф этилаётган Шри-Ланка бу сафар ўз дарвозасидан 7 та гол олиб чиқди.


U-16 ОЧ саралаш босқичи
Ар-Риёд, Саудия Арабистони
18 сентябрь, душанба

Баҳрайн – Ўзбекистон 0:1

Гол
: Миржалол Қосимов (89)

Ўзбекистон U-16: Мўминмирзо Қодиров, Абдурауф Бўриев (Миржалол Қосимов, 83), Хуршидбек Убайдуллаев, Жасурбек Абдулбеков, Жалолиддин Содиқов, Жасурбек Жалолиддинов, Руслан Розиев (Темур Мамасиддиқов, 63), Дониёр Собиров, Мироншох Сатторов, Игорь Чикризов (Бобурбек Собиров, 33), Бобурмирзо Эргашев.

Огоҳлантиришлар: Холид Ҳайтам ал-Шеруқий (25), Аҳмад Абдулла (31) – Мироншох Сатторов 83.

Куннинг иккинчи ўйинида Иордания ўсмирлари Шри-Ланкага қарши баҳс юритди. Гуруҳ аутсайдери сифатида эътироф этилаётган Шри-Ланка бу сафар ўз дарвозасидан 7 та гол олиб чиқди.

Шри-Ланка – Иордания 0:7

Якунига етган ўйинлардан кейин “А” гуруҳи жадвали қуйидаги кўринишни олди. Мазкур ҳаволага ўтиш орқали ҳам турнир жадвали билан танишиш мумкин.

 

Жамоа/“А” гуруҳи

Ў

Ғ

Д

М

Т/Н

О

1.

Иордания

2

2

0

0

9-1

6

2. 

Баҳрайн

2

1

0

1

6-1

3

3. 

Ўзбекистон

1

1

0

0

1-0

3

4. 

Саудия Арабистони

1

0

0

1

1-2

0

5. 

Шри-Ланка

2

0

0

2

0-13

0

Қуйида бўлажак ўйинлар анонси билан танишинг.

20 сентябрь, чоршанба

ЎЗБЕКИСТОН – Шри-Ланка
Саудия Арабистони – Баҳрайн

22 сентябрь, жума

Иордания – ЎЗБЕКИСТОН
Саудия Арабистони – Шри-Ланка

24 сентябрь, якшанба

Баҳрайн – Иордания
ЎЗБЕКИСТОН – Саудия Арабистони

Маълумот учун, U-16 Осиё чемпионати саралашида ОФКга аъзо жами 45 мамлакатнинг ўсмирлар терма жамоалари 10 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этмоқда. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган 10 та ҳамда энг яхши 5 та иккинчи ўрин соҳиблари мезбон Малайзияга қўшилган ҳолда Осиё чемпионати финал босқичига йўлланма олади. U-16 Осиё чемпионати 2018 йилнинг 20 сентябрь  – 7 октябрь кунлари Малайзияда ўтказилади.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика