Latest news

14:06"Марадона билан бир неча маротаба тўқнаш келганман. Даражаси сезилиб турарди". Сречко Катанец билан суҳбатнинг сўнгги ва энг қизиқарли қисми!  0 13:37Диёр Имомхўжаев: "Фақат хато қилган ҳакам эмас, клуб ҳам жазоланиши керак"  2 13:09"Манчестер Сити" Англия терма жамоаси аъзоси билан шахсий шартнома борасида келишиб олди  1 12:46Италия, Германия, Россия ва Осиё қитъаси вакиллари "Динамо" футболчисига қизиқмоқда. Музокаралар давом этмоқда  9 12:25Диёр Имомхўжаев: "ПФЛдаги биринчи иш кунимданоқ "кичик уруш" бошланган"  3 11:50Расман: Муҳаммад Қудус – "Тоттенхэм" футболчиси  0 11:30"Қўқон-1912"нинг икки футболчиси жамоадан кетди  7 11:02Адвокат Кюрасао терма жамоасини камида 2025 йил охиригача бошқаришда давом этади  5 10:30Марк Андре тер-Штеген келажаги борасида бир қарорга келди  12 09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  4 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  13 08:55Here we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  32 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  6 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  2 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  13

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига номзод футболчилар йиғинда иштирок этишмоқда News

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига номзод футболчилар йиғинда иштирок этишмоқда

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси номзод футболчилар “Чиғатой” спорт базасида ташкил этилган йиғинда иштирок этмоқда.

Азамат Абдураимов бошчилигидаги мураббийлар штаби ушбу йиғинда 25 нафар футболчиларни синовдан ўтказишмоқда. Футболчилар йиғин давомида жисмоний ҳолатлари бўйича тест синови топширдилар. Ушбу спортчилар орасидан танлаб олинган 15 нафар футболчилар жорий йилнинг 1 июнь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида «1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан уюштирилаётган мусобақада иштирок этадилар.

Ушбу мусобақада ўсмирлар терма жамоасига Хоразм вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг ўсмирлар терма жамоалари рақиблик қиладилар.

Қуйида Қорақалпоғистондаги мусобақага йўл оладиган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси таркиби билан танишишингиз мумкин:

Дарвозабонлар:
Жўрабеков Самандар – “Пахтакор”
Кенжаев Асрор – “Спартак”

Ҳимоячилар:

Хусанов Абдуқодир – “Бунёдкор”
Тошкенбоев Азизжон – “Локомотив”
Абдураззоқов Миркомил – “Пахтакор”
Мирхайдаров Отабек – “Локомотив”
Жунаев Нўъмонжон – “Нефтчи”

Ярим ҳимоячилар:
Пазлиддинов Мухриддин – “Пахтакор”
Иномов Диёр – “Спартак”
Жумахонов Пўлат – “Пахтакор”
Исломов Риан – “Нефтчи”
Ҳакимов Азизжон – “Спартак”

Ҳужумчилар:

Ҳожибоев Сардор – “Пахтакор”
Раҳматов Облоёр – “Нефтчи”
Тоҳиров Бехруз – “Бунёдкор”

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика