Latest news

22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  3 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  13 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  253 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  3 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  0 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  38 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  28 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  2 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  7 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  1 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Уммонни йирик ҳисобда мағлуб этди News

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Уммонни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 25 июль куни Уммон ўсмирларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

“Жар” стадионида бўлиб ўтган ушбу учрашувнинг дастлабки дақиқалари уммонликларнинг фаоллиги остида ўтди ва иккинчи дақиқадаёқ меҳмонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Шундан сўнг ўйиндаги ташаббус тўлалигича Темур Олихўжаев мураббийлик қилаётган Ўзбекистон U-16 терма жамоасига ўтди. Биринчи бўлимда голлар киритиш учун кўплаб қулай вазиятлар яратилганига қарамай, Уммон дарвозасини ишғол қилиш уддаланмади.

Иккинчи бўлимда эса вазиятларни голларга айлантириш борасида Ўзбекистон ўсмирларида вазият ижобий томонга ўзгарди. 52-дақиқада бурчакдан етказиб берилган тўпни Ихтиёр Холдоров бош билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни тенглаштирган бўлса, 68-дақиқада Бахром Соатовнинг кучли ва аниқ зарбаси Ўзбекистонни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

74-дақиқада эса иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Шухрат Неъматов ҳимоячилар ва дарвозабонни алдаб ўтиб, ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келди.

Ўйиннинг 85-дақиқаси ўтиб бораётганда эса Абубакр Мўйдиновнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ҳисобнинг йирик кўриниш олишига сабабчи бўлди – 4:1.

27 июль куни ушбу жамоалар ўртасида яна бир учрашув бўлиб ўтади. Ўйин “Жар” стадионида, 18:00да бошланади.

Ўртоқлик учрашуви.

25.07.2016, “Жар” стадиони, Тошкент.

Ўзбекистон U-16 – Уммон U-16 4:1

Ўзбекистон голлар
и: Ихтиёр Холдоров (52), Бахром Соатов (68), Шухрат Неъматов (74), Абубакр Мўйдинов (85).

Ўзбекистон: 40. А. Нематов,  19. И. Каримов, 17. А. Мўйдинов, 4. И. Холдоров, 7. О. Ўрунов, 8. Ғ. Азизхўжаев, 9.  Б. Соатов, 10. Р. Йўлдошев, 11. А. Собиржонов, 25. Д. Абдуманнопов

Захира: 1. Х. Жўраев, 12. Ж. Умурзоқов, 5. М. Намозов, 3. Ш. Хайруллаев, 22. А. Камолов, 14. О. Сайфиддинов, 36. Ш. Неъматов, 23. Б. Ҳасанов, 15. И Ғанихонов, 20. М. Парпиев, 33. Х. Абдусатторов, 16. Н. Куйлибоев

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика