Latest news

00:04Ла Лига. "Барселона" – "Атлетико". Таркиблар маълум!  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  1 23:22АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити". Ҳусанов яна захирада  5 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  2 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  12 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  3 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  4 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  20 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  10 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  3

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-17 Осиё кубогида неча марта иштирок этган? News

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-17 Осиё кубогида неча марта иштирок этган?

3-апрель куни Саудия Арабистонида старт оладиган бу галги Осиё кубоги ОФК томонидан 20-бор ташкил этилмоқда.

Мазкур мусобақа Қатарда бўлиб ўтадиган 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги ФИФА Жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ҳам ўтаб беради. Мусобақанинг энг яхши 8 та жамоаси 2025-йилги ўсмирлар ўртасидаги мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аввалги турнирларнинг 10 тасида (1994, 1996, 2002, 2004, 2008, 2010, 2012, 2014, 2016, 2023) иштирок этган ва рақиблар дарвозасига 74 та гол киритган. Шунингдек, жамоамиз 46 учрашувда 19 ғалаба, 10 дуранг ва 17 мағлубият қайд этган.

Мамлакатимиз икки бор – 2008 ва 2010-йилларда ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогига мезбонлик қилган. 2010-йилги турнирда Алексей Евстафеев бошқарувидаги ўсмирлар жамоамиз финалга қадар етиб борган ва якунда кумуш медаллар билан тақдирланган. Айнан ушбу турнирда Тимур Ҳакимов энг яхши футболчи ва мусобақа тўпурари бўлган.

Ушбу ёш тоифасидаги энг катта ютуғимиз, шубҳасиз, 2012-йилда қайд этилган. Эронда ўтказилган қитъа биринчилигида Дилшод Нуралиев бошқарувидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ғолибликни қўлга киритган. 

2023-йил Таиланд мезбонлик қилган Осиё кубогида Жамолиддин Раҳматуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон У-17 терма жамоаси ярим финалга қадар етиб борган ва 11 йиллик танаффусдан сўнг, U-17 Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика