Latest news

12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  2 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  0 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  4 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  28 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  23 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  1 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  6

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси иккинчи ўйинда Беларусни мағлуб этди News

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси иккинчи ўйинда Беларусни мағлуб этди

Минскда навбатдаги йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 27 июнь куни Беларусга қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ушбу ўйинни ғалаба билан якунлади. Асад Собиржонов ҳамда Абубакр Мўйдинов киритган голларга Беларусь ўсмирлари бир гол билан жавоб қайтара олишди — 2-1.

25 июнь куни Ўзбекистон ҳамда Беларусь ўсмирлар терма жамоалари ўртасидаги дастлабки ўйин бўлиб ўтган эди ва унда Олимхўжаев шогирдлари 1-2 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 5 сентябрь — 2 октябрь саналари давомида Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатига финал босқичига ташланган қуръа натижасига кўра КХДР, Таиланд ҳамда Яман жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Олимхўжаев шогирдлари турнирни 17 сентябрь куни Таиландга қарши ўйин билан бошлайди. 20 сентябрда Яман ва 23 сентябрь куни эса КХДРга қарши майдонга тушади.

Ўртоқлик учрашуви.

25.06.2016, Минск

Беларусь U-16 - Ўзбекистон U-16 1:2

Ўзбекистон голлари:
А. Собиржонов, А. Мўйдинов

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси таркиби: Х. Жўраев, М. Намозов, И. Холдоров, А. Мўйдинов, М. Абдуллаев, О. Ўрунов, Г. Азизхўжаев, Д. Абдуманнопов, А. Собиржонов, Р. Йўлдошев, Ш. Неъматов
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика