Latest news

02:16Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан йирик ғалаба, "Кристал Пэлас" ўз майдонида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 02:00Европа лигаси. "Рома" ўз майдонида ютқазди, Дайчнинг дебютида "Ноттингем Форест"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:41Тчуамени: "Адолатли ғалабани қўлга киритдик"  0 01:24Виртц АПЛнинг барча футболчиларидан энг яхши натижа қайд этмоқда  0 00:59Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ягона гол эвазига ғалабага эришди  0 00:43УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  0 00:19Рафаэль Бенитес Грецияда иш бошлайди ва рекорд маош олади  2 00:00Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0   0 23:47Европа лигаси. "Бетис" дуранг ўйнади, "Астон Вилла" ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:32"Манчестер Сити"да 2 ўйин ўйнаб, 11 соврин ютган футболчи фаолиятини якунлади  1 23:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  2 22:55Биринчи лигада 1-босқич ўйинлари якунланди, медиа жамоаси қатнашадиган плей-оффга қуръа ташланди  0 22:32Александр Хомяков: "Характер томондан ўзимизни кўрсата олдик"  2 22:20Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" 0:1  0 22:13Иван Бошкович: "Бу "Сўғдиёна"нинг сўнги уч йилдаги энг ёмон ўйини бўлди"  3

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Гоада Австралия билан ўртоқлик учрашуви ўтказди News

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Гоада Австралия билан ўртоқлик учрашуви ўтказди

15 сентябрда старт оладиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этиш учун жўнаб кетган Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Ҳиндистонда Австралия билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.

9 сентябрь тунида Ҳиндистонга йўл олган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Дели орқали Гоа шаҳрига 10 сентябрда, тушдан кейин етиб борди. Бугун, 11 сентябрь куни эса жамоа Австралия ўсмирларига қарми ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Темур Олимхўжаев бошчилигидаги жамоадан голларга Хумоюн Абдусатторов ҳамда Абубакр Мўйдинов муаллифлик қилишди.

Абдусатторов учашувнинг 20-дақиқасида ўз ҳисобига гол ёзиб қўйган бўлса, Мўйдиновнинг голи 65-дақиқада киритилди.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионати финал босқичининг “D” гуруҳидан ўрин олган. Ушбу гуруҳда уларга Шимолий Корея, Таиланд ва Яман жамоалари қаршилик қилади.

Ўзбекистонликлар турнирни 17 сентябрь куни Таиландга қарши ўйин билан бошлайди.  

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг Осиё чемпионати гуруҳ босқичидаги ўйинлари тақвими:

 17 сентябрь: Ўзбекистон – Таиланд (19:30)
 20 сентябрь: Яман – Ўзбекистон (15:30)
 23 сентябрь: КХДР – Ўзбекистон (18:30)

 *Ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган

Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон - Австралия 2:3
Ўзбекистон голлари
: Хумоюн Абдусатторов (20), Абубакр Мўйдинов (65)
Ўзбекистон таркиби: Хожиакбар Жўраев, Ислом Каримов, Муҳаммадали Намозов, Шохзамон Хайруллаев, Нурсултон Куйлибоев, Бурхон Ҳасанов, Ғайрат Азизхўжаев, Хумоюн Абдусатторов, Абдулхай Исмоилов, Шухрат Неъматов, Иброҳим Ғанихонов
Захира: Абдувоҳид Неъматов, Жасурбек Умрзоқов, Мардон Абдуллаев, Абубакр Мўйдинов, Ихтиёр Холдоров, Абдуғани Комолов, Расул Йўлдошев, Асадбек Собиржонов, Остон Ўрунов, Бахромжон Соатов, Ғайрат Азизхўжаев, Дониёр Абдуманнопов.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика