Latest news

12:47Осиё Кубоги-2025 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди — Ўзбекистон "А" гуруҳидан ўрин олди  0 12:30Тимур Кападзе: "Гвардиола Ҳусановни дарҳол "олов"га ташлади"  2 12:13Расман: "Андижон" словениялик футболчи билан шартнома имзолади  3 11:49Тимур Кападзе Машарипов ва Ўруновнинг жароҳати ҳақида гапирди  10 11:45"Гап пулда бўлса, ўша пулни мен сенга бераман"  6 11:27Даврон Файзиев: "Катанец ўрнига хорижий мураббий варианти ҳам кўриб чиқилди. Кападзе унинг ёрдамчиларини қолдиришга қарор қилди"  13 10:43Шесни ёки Пенья? Флик ўз танловини айтди  4 10:06Осиё кубоги олдидан сўнгги репетиция. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун Хитой клуби билан ўйнайди  4 09:51Микель Артета: "Ҳозир бу жуда оғриқли, лекин биз келажакка қарашимиз керак"  3 09:19 Неймар 12 йилдан сўнг "Сантос" таркибида майдонга тушди  2 08:48Расман: Сардор Қобулжонов янги мавсумда "Хоразм"да ўйнайди  1 08:15Клаудио Раньери: "Элдор Шомуродов муносиб ўйин кўрсатди"  9 07:35Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   74 03:10Италия кубоги. "Милан" "Рома"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Шомуродов бир тайм ўйнади  58 03:00"Ньюкасл" жавоб учрашувида ҳам "Арсенал"ни мағлубиятга учратиб, Лига кубоги финалига йўл олди!  9

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Беларусь билан ўртоқлик учрашуви ўтказади News

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Беларусь билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Шу йилнинг 15 сентябрь — 2 октябрь саналари давомида Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Беларусь билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Темур Олимхўжаев бошчилигидаги терма жамоанинг Беларусга қарши ўртоқлик учрашувларининг дастлабкиси 25 июнда бўлса, иккинчи ўйин 27 июнь санасига белгиланган. Ўйинлар Минск шаҳрида бўлиб ўтади. Ҳар икки учрашув маҳаллий вақт билан 18:00да бошланиши белгилаб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатига финал босқичига ташланган қуръа натижасига кўра КХДР, Таиланд ҳамда Яман жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Олимхўжаев шогирдлари турнирни 17 сентябрь куни Таиландга қарши ўйин билан бошлайди. 20 сентябрда Яман ва 23 сентябрь куни эса КХДРга қарши майдонга тушади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика