Latest news

13:45Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   0 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  0 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  6 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  5 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  4 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  3 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  16 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  17

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 9-бор Осиё чемпионатида ўйнайди News

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 9-бор Осиё чемпионатида ўйнайди

Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 2016 йилги Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритганидан хабарингиз бор.

Жамоамиз Фаластинда ўтган саралаш баҳсларида Мальдив (8:0), Фаластин (6:0) ва Яман (5:2) ўсмирларини мағлуб этиб қитъа биринчилигига чиқди.

Шу тариқа, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўз тарихида тўққизинчи бор U-16 Осиё чемпионатида иштирок этади. Ўсмирларимиз кетма-кет бешинчи бор бу чемпионатга йўл олмоқда.

Бунга қадар U-16 жамоамиз 1994, 1996, 2002, 2004, 2008, 2010, 2012 ва 2014 йилги қитъа чемпионатида қатнашган. Маълумот учун, 2002 йил қитъада тўртинчи, 2010 йил иккинчи бўлганмиз. 2012 йил эса Эронда Осиё чемпиони бўлгандик.

Эслатиб ўтамиз, U-16 Осиё чемпионати 2016 йил сентябрь ойининг иккинчи ярмида Ҳиндистонда бўлиб ўтади.

Қуйида кейинги йил Осиё чемпионатида иштирок этадиган жамоалар нечинчи марта қитъа биринчилигига чиққани ҳақида маълумот келтирилган:

Япония - 13
Жанубий Корея - 12
КХДР - 10
Саудия Арабистони - 10
Эрон - 10
Таиланд - 10
Ироқ - 9
Уммон - 9
Ўзбекистон - 9
Ҳиндистон - 7
БАА - 7
Вьетнам - 7
Қувайт - 6
Австралия - 5
Малайзия - 5
Непал - 4

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика