Latest news

14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  0 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  8 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  25 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  16 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  5 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  11 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  10 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  6

Ўзбекистон Осиё Кубокларида Саудия Арабистонини фақат бир марта мағлуб этган News

Ўзбекистон Осиё Кубокларида Саудия Арабистонини фақат бир марта мағлуб этган

18 январь куни Осиё Кубоги-2015 гуруҳ босқичи, 3-тури доирасидаги Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашуви бўлиб ўтади.
Бугунга қадар икки жамоа қитъа чемпионатлари финал босқичида 3 бор тўқнаш келган.

2000 йил Ливанда бўлиб ўтган Осиё Кубогида Саудия Арабистони Ўзбекистонга жавобсиз 5та гол уришга эришган.

2004 йил Хитой бу жамоалар иккинчи бор ўзаро ўйнашган. Бу сафар Александр Гейнрих томонидан урилган гол арабларни мағлубиятини таъминлаган эди - 1:0.

Ушбу жамоалар 2007 йилги Осиё Кубогида ҳам ўзаро куч синашишган. Мусобақанинг чорак финалида Ўзбекистон терма жамоаси Индонезияда Саудия Арабистонига 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйган. Ўша йил араблар қитъа чемпионатида финалга қадар етиб бориб ҳал қилувчи баҳсда Ироққа ютқазиб қўйишганди.  

Фақат Осиё Кубокларидаги ўйинларни ҳисобга олсак Саудия Арабистонида иккита, Ўзбекистонда битта ғалаба бор. Якшанба кунги баҳсда кимга омад кулиб боқишини ўйин кўрсатиб беради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси чорак финалга чиқиши учун мана шу ўйинда фақат ғалаба қозониши шарт. Бошқа ҳар қандай натижа Саудия Арабистонини кейинги босқичга олиб чиқади.

Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика