Latest news

18:15"Реал" Карвахаль ва Менди билан келишувни узайтиради  0 17:55Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади"  24 17:32"Интер" ва Дюмфрис йилига 4 млн евро маош билан 2028 йилгача шартнома бўйича келишувга эришди. Дензелга МЮ қизиққанди  1 17:05"Ювентус" "Интер" футболчисига қизиқмоқда, аммо...  1 16:40"Милан" 2024/25 йилги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  2 16:15"Арсенал" "Реал Сосьедад"дан Меринони харид қилмоқчи  2 15:49Саудияликлар Рафинья учун 65 млн евро таклиф қилишди. "Барса" Уильямс ва Ольмо билан шартнома имзолаш учун ўйинчиларни сотишга тайёр  2 15:17Де Хеа "Женоа"га ўтмайди – унинг талаблари клуб учун жуда юқори. Дарвозабонда МЛС ва Саудия Арабистонидан вариантлар бор  2 14:49Артём Довбик "Рома"нинг таклифини қабул қилди ва клубга ўтишга яқин  1 14:21Ольмо "Барселона"дан ташқари барча клубларнинг таклифини рад этди  3 13:58Ихеаначо Ла Лига клубига ўтишга яқин  1 13:31Ашурматов: "Олимпиада олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг плей-оффга чиқишига катта умид боғланганди"  7 13:02"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолашга яқин  0 12:38Филлипс "Манчестер Сити"ни тарк этмоқчи  1 12:17ПСЖ ва АПЛ клублари Уильямснинг Испанияда қолишни афзал кўришини ҳис қилишмоқда. "Барселона" – фаворит  0

Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Янги Зеландияни мағлуб этди News

Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Янги Зеландияни мағлуб этди

Ўзбекистон ва Янги Зеландия ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Ўртоқлик ўйини.

Ўзбекистон - Янги Зеландия 3:1


Голлар
: Одил Аҳмедов (41, 58), Сервер Жепаров (77), Жереми Броки (87).

Ўзбекистон
: 12.Игнатий Нестеров, 5.Анзур Исмоилов, 3.Шавкат Муллажонов, 7.Азиз Ҳайдаров, 9.Одил Аҳмедов (Воҳид Шодиев, 82), 17.Санжар Турсунов (Сардор Рашидов, 65), 8.Сервер Жепаров (Фарруҳ Сайфиев, 82), 10.Фарҳод Тожиев (Наврўз Алимов, 46), 15.Шуҳрат Муҳаммадиев (Бобур Йўлдошев, 88), 18.Темур Кападзе, 19.Виталий Денисов (Салим Мустафоев, 82).

Захира
: 21.Элдорбек Суюнов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 2.Салим Мустафоев, 4.Бобур Йўлдошев, 6.Шерзод Файзиев, 13.Дилшод Жўраев, 22.Фарруҳ Сайфиев, 23.Сардор Рашидов, 14.Воҳид Шодиев. 16.Шаҳзод Нурматов, 11.Наврўз Алимов.

Янги Зеландия
: 1.Гленн Мосс, 15.Стром Роукс, 2.Уинстон Рид, 27.Том Дойл, 22.Эндрю Дуранте, 6.Билл Туилома (Камерон, 80), 8.Майкл Макглинши, 13.Жеймс Крис (Тим Пэйн, 64), 17.Костас Барбарусес (Жереми Броки, 80), 7.Тайлер Бойд, 20.Крис Вуд.

Захира
: 12. Тамати Уилямс, 4.Бен Сигмунд, 14.Жоэл Стивенс, 16.Жереми Броки, 18.Тим Пэйн, 19.Майкл Боксалл, 21.Камерон Ховисон.

Огоҳлантириш
:Том Дойл (16).

                                 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                          
ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Ғалаба муборак!


90. Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги ҳужуми самарасиз якунланди.

89. Учрашувнинг иккинчи бўлимига 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

88.
Шуҳрат Муҳаммадиев ўрнига Бобур Йўлдошев майдонга тушди.

88.
Ҳозиргина майдонга тушган Жереми Броки ҳисобни қисқартирди.

87. ГОЛ! Жереми  Броки!

85. Воҳид Шодиевдан тўпни қабул қилиб олган Наврўз Алимовдан супер зарба! Глен Мосс маҳорат кўрсатди.


83.
Бугун мухлисларимиз Сервер Жепаровдан "сальто", Одил Аҳмедовдан дубль кўришди.

82. Виталий Денисов ўрнига Мустафоев, Одил Аҳмедов ўрнига Воҳид Шодиев ва Сервер Жепаров ўрнига Фарруҳ Сайфиев туширилди.

80.
Билл Туйилома ўрнига Камерон Ховисон тушди.

79.
Миржалол Қосимов шогирдлари ҳужум қилишда давом этишмоқда.

78. Темур Копадзе жарима майдончаси ичидан тўпни марказга Жепаровга узатди ва Сервер бу вазиятни аниқ ҳаракат қилди ва ҳисобни йириклаштирди, 3:0!

77. ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! СЕРВЕР ЖЕПАРОВ!

74.
Темур Копадзе жарима майдончаси ичида рақиб футболчисини алдашга киришиб кетди ва натижада тўпни олдирди.

73. Одил Аҳмедовнинг узатмаси манзилга аниқ етиб бормади.

71.
Сардор Рашидов ўз услубида рақиб ҳимоячисини ортда қолдирди ва тўпни дарвозага тепди. Хавфли зарба.

70.
Янги Зеландия айтарли вазиятлар ҳам ярата олаётганича йўқ.

69.
Виталий Денисовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

68. Хавфли вазият!
Сервер Жепаровнинг ажойиб пасидан сўнг Сардор Рашидов дарвозабон билан яккама-якка чиқиб борди ва зарба йўллади. Лекин Мосс ишончли ҳаракат қилди ва хавфни бартараф этди.

67. Янги Зеландия терма жамоаси олдинга боришга интилмоқда. Лекин ҳимоячиларимиз ишончли ҳаракатлари билан бунга йўл қўйишмаяпти.

65.
Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ўзгариш. Санжар Турсунов ўрнига Сардор Рашидов майдонга туширилди.

64.
Ўзгариш. Жеймс Крис ўрнига Тим Пэйн тушди.

63.
Стром Рокс ва Санжар Турсунов ўзаро келишмай қолишди ва орани очиқ қилишга тушиб кетишди. Керак эмас!

61.
Вакилларимиз ҳужум қилишни канда қилишмаяпти.

60. Одил Аҳмедов бугун ажойиб учрашувни ўтказмоқда. Умуман олганда, терма жамоамиз ўйини кишини хурсанд қилмоқда.

59. Одил Аҳмедов жарима майдончаси ичидан тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига жойлаб қўйди, 2:0!


58. ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! Одил Аҳмедов!


56. Хавфли вазият!
Санжар Турсунов қулай вазиятни йўққа чиқармоқда. Турсунов пас бериш ўрнига қизғанчилик қилди. Дарвоза устунидан қайтган тўпга Жепаров зарба берди. Лекин ҳимоячи сўнгги паллада тўпни қайтариб қолди. Очиқ дарвозага кучсиз зарба йўлланди. Жепаров сал кучлироқ тепса ҳам бўларди.

54.
Учрашув Ўзбекистон терма жамоаси устунлиги остида давом этмоқда.

53.
Бурчак тўпи хавфли кўриниш олди. Лекин тўп дарвозадан ўрин олмади.

52.
Санжар Турсунов дарвозани ишғол этиши мумкин эди. Унинг қанотдан кириб келиб тепган зарбасини Глен Мосс қайтарди. Бурчак тўпи.

51.
Тўп вакилларимизда. Позицион ҳужумга ташкил этилмоқда.

50.
Сервер Жепаров очилиб бораётган Аҳмедовга тўпни ташллаш ўрнига орқага узатди. Натижада ҳужум узилиб қолди.

48.
Янги Зеландия футболчиси майдонда ётганлиги сабаб Темур Копадзе тўпни майдондан чиқариб юборди.

47.
Фарҳод Тожиев ўз ўрнини Наврўз Алимовга бўшатиб берди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!

45.
Янги Зеландия бурчак тўпи тепди. Лекин уларнинг бу уринишлари самарасиз якунланди.

44.
Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

43. Ўзбекистон ажойиб ўйнамоқда. Ҳужум, ҳужум ва яна ҳужум... Қойил!

42.
Сервер Жепаров жарима майдончаси олдида рақиб футболчиларини алдади ва тўпни Одил Аҳмедовга қолдирди. Одил эса бу вазиятда аслида қандай ҳаракат қилиш кераклигини амалда кўрсатиб берди.  Ажойиб зарба ва чиройли гол!

41. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! ОДИЛ АҲМЕДОВ!

40.
Бу сафар Темур Копадзе зарба беришга уриниб кўрди.

39.
Одил Аҳмедовнинг яна узоқдан берган зарбаси ва яна Глен Мосс!

38.
Игнатий Нестеров тўпга биринчи бўлиб чиқиб келди ва хавфни бартараф этди.

36.
Вакилларимиз жарима тўпини амалга оширишди. Лекин бундан наф чиқмади.

35. Хавфли вазият!
Одил Аҳмедовнинг кучли зарбасини Глен Мосс қайтариб юборди!

34. Хавфли вазият!
Сервер Жепаровдан ажойиб пас ав Санжар Турсуновнинг зарбаси! Лекин Мосс ўз ўрнида!

33.
Жамоалар бирин-кетин ҳужум қилишди. Ҳар иккала вазиятда ҳам ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилишди.

31.
Азиз Ҳайдаров узоқ масофадан Глен Мосс қўриқлаётган дарвоза томон зарба йўллади. Лекин ноаниқ.

29.
Крис Вуд дарвозамиз томон кириб бораётган бир вазиятда Анзур Исмоилов ўзининг ишончли ҳаракати билан ундан тўпни олиб қўйди.

27.
Одил Аҳмедовнинг фаоллиги эвазига ҳужум ташкил этилди. Фарҳод Тожиевнинг жарима майдончаси ичидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

25. Костас Барбарусеснинг зарбаси хавфли чиқди. Лекин дарвозага аниқ бормади.

23.
Ўйин темпи ўртача.

21.
Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги ҳужуми хавфлироқ чиққандек бўлди. Аммо Янги Зеландия ҳимоячилари бу сафар ҳам ишончли ҳаракат қилишди.

20.
Игнатий Нестеров жамоамизни голдан сақлаб қолди. Жарима тўпидан узатиб берилган тўпга Янги Зеландия футболчиси бош билан зарба берди ва Нестеров тўпни эгаллаб олди.

19.
Янги Зеландия ҳужумга ўтмоқда.

17.
Навбатдаги стандарт вазиятидан ҳам самара чиқмади. Жепаровни жарима майдончаси ичига ташлаб берган тўпини ҳимоячилар бартараф этишди.

16.
Том Дойл Равшан Эрматов томонидан огоҳлантирилди.

15.
Сервер Жепаров амалга оширган жарима тўпи иш бермади.

14.
Шуҳрат Муҳаммадиев ўз қанотидан ёриб кираётган вазиятда рақиб уни тўхтатиб қолди. Жарима тўпи.

13.
Кичик "танаффус"дан сўнг Янги Зеландия ҳам жарима майдончамизга кириб келди.

11.
Санжар Турсуновнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

9. Одил Аҳмедов фаоллик кўрсатди. Лекин бу самара келтирмади. Ҳозирча кураш кўпроқ майдон марказида кечоқда.

7.
Кичик устунлик вакилларимиз қўлида.

6. Одил Аҳмедовнинг қанотдан етказиб берган тўпига Темур Копадзе боши билан зарба берди. Лекин бироз ноаниқ.

5.
Жепаров бурчак тўпини ноаниқ амалга оширди. Унинг узатиб берган тўпи майдонни тарк этди.

4.
Вакилларимиз олдинга боришмоқда. Кетма-кет иккинчи бурчак тўпи.

3. Виталий Денисов чап қанотдан ҳужум ташкил этди. Лекин Сервер Жепаров томон узатиб берилган тўпни рақиб ҳимоячилари олиб қўйишди.

2. Янги Зеландия бурчак тўпи ишлаб олди. Лекин ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишди.

1. Учрашув бошланди!


Ўзбекистон оқ, Янги Зеландия қора либосда ҳаракат қилади.

Бугун учрашувни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Энди навбат давлатимиз мадҳиясига...

Янги Зеландия давлати мадҳияси жарангламоқда...

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Ўйин бошланишига саноқли дақиқалар қолмоқда. Мухлислар ташрифи эса давом этмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси фан-клуби аъзолари фаолликни бошлаб юборишди.

Стадионга ҳозирча тахминан 2500 мухлислар келишган. Кутилганидек, аншлаг бўлмаслиги деярли аниқ.

Жамоалар ўйин олди чигалёзди машқларни бажаришмоқда.

Ассалому алайкум қадрлифутбол ишқибозлари! Бугун Миллий терма жамоамиз Янги Зеландия билан ўртоқлик баҳсида куч синашади. Ушбу беллашувдан матнли онлайн трансляцияни амалга оширамиз.

- Учрашув соат 19:00да бошланади.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика