Latest news

03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  6 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  9 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  47 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   41 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  91 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  670 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11

Жанубий Корея ОТЖ – Ўзбекистон ОТЖ ўртасидаги иккинчи учрашув ҳам дуранг билан якунланди News

Жанубий Корея ОТЖ – Ўзбекистон ОТЖ ўртасидаги иккинчи учрашув ҳам дуранг билан якунланди

Тимур Кападзе шогирдлари йиғин доирасидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви якунланди.

Жанубий Корея ОТЖ – Ўзбекистон ОТЖ 1:1 (LIVE)
Гол:  49 - Руслан Жиянов (Ҳусайн Норчаев), 79 - Чо Хюн Таэк

"Хвасон" стадиони

Жанубий Корея ОТЖ: 1.Ким Жонг Хун, 4.Бюн Жун Су (с), 12.Парк Кю Хюн, 23.Хванг Жаэ Вун, 26.Жо Сеонг Гвон, 8.Ох Жаэ Хёк, 10.Гох Юнг Жун, 15.Юн Сук Жу, 9.Жунг Хан Мин,  11.Ан Жаэ Жун, 18.Ох Хён Гю.

Захира: 21.Сеул Хюн Бин, 27.Чо Сеонг Бин, 2.Чо Хюн Таэк, 5.Чо Ви Же, 13.Бак Кеон Ву, 14.Ким Жонг Мин, 24.Ан Чанг Мин, 25.Ким Гун Хи, 6.Ли Жин Йонг, 16.Квон Хёк Кю, 20.Канг Хюн Мук, 22.Ли Хюн Жу, 7.Ҳонг Си Ху, 17.Чои Ги Юн

Ўзбекистон ОТЖ: 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов (4.Беҳзод Шамсиев, 71), 3.Достонбек Турсунов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 8.Иброҳим Ибрагимов (17.Диёр Холматов,  90), 10.Жасурбек Жалолиддинов (с) (6.Муҳаммадазиз Ибрагимов,66), 11.Отабек Жўрақўзиев (9.Улуғбек Ҳошимов, 46), 16.Алибек Давронов, 19.Ҳусайн Норчаев (7.Тимур Мамасидиқов, 71), 20.Руслан Жиянов (22.Алишер Одилов,66), 23.Абдурауф Бўриев.

Захира: 1.Шукрон Йўлдошев, 21.Ҳамидулло Абдунабиев, 15.Одилбек Абдумажидов, 13.Элдор Бегимов,  14.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 18.Нурмуҳаммад Тошпўлатов.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ 



Учрашув якунланди

90+1. Ўзгариш: Диёр Ҳолматов Иброҳим Ибрагимовнинг ўрнига майдонга тушди

Ҳакам иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берди

89. Мамасидиқов рақибни бир неча бор алдади ва зарба йўллади, дарвозабон ўз ўрнида

79. Гол. Чо Хюн Таэк ҳисобни теглаштирмоқда

78. Огоҳлантириш: Иброҳим Ибрагимов ҳакам томонидан огоҳлантирилди

75. Терма жамоамиз аъзолари рақиб жарима майдончасида босим қилишди ва тўпни олиб қўйишди. Бироқ яхши имкониятдан фойдала олмадик

71. Ўзгариш: Мирсаидов ва Норчаев майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Шамсиев ва Мамасидиқов майдонга тушди

67. Огоҳлантириш: Саидазамат Мирсаидов огоҳлантирилди

66. Ўзгариш: Муҳаммадазиз Иброҳимов ва Алишер Одилов майдонга тушди, улар Жасур Жалолиддинов ва Руслан Жияновни алиштиришди

64. Гох Юнг Жуннинг зарбасига озгина аниқлик етишмади

58. Алибек Давронов боши билан зарба йўллади, бироқ дарвозабондан супер сейв

57. Огоҳлантириш: Жиянов рақибидан чиройли ўтиб кетди, бироқ .Парк Кю Хюн уни йиқитди ва ҳакам огоҳлантирилди

49.ГООООООООООООООЛ. Норчаев қанотдан яхши кириб борди ва Жияновга тўпни узатди. «Оlympic» футболчиси эса ажойиб тарзда ҳисобни очди

46. Ўзгариш: Отабек Жўрақўзиев ўрнига Улуғбек Хошимов майдонга тушди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

45+2. Ох Хён Гю жуда қулай имкониятга эга бўлди, бахтимизга тўп ҳимоячиларимизга тегди ва бурчакка чиқиб кетди

Ҳакам биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берди

43. Отабек Жўрақўзиев қанотдан яхши кириб борди ва зарба йўллади, бироқ тўпни дарвозабон ушлаб олди

38. Бўриев жарима майдончасининг ичига яхши узатмани амалга оширди, бироқ Норчаевнинг зарбаси ҳимоячиларга тегди

31. Огоҳлантириш: Ох Жаэ Хёк ҳакам томонидан огоҳлантирди

27. Огоҳлантириш: Абдурауф Бўриев ҳам ҳакам томонидан огоҳлантирилди

25. Огоҳлантириш: Алибек Давронов майдон марказида қўполлик ишлатди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди

24. Хусайн Норчаевнинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

17. Бевосита Хвасонда бўлиб турган юртдошларимиз Ўзбекистон олимпия терма жамоасини астойдил қўллаб-қувватлаб туришибди. 

12. Вакилларимиз жуда фаол. Кўп марта тўп рақибдан олиб қўйиляпти, аммо бош ҳакам мезбон факторини ҳисобга олиб, кўп марта қоида кореяликлар фойдасига қоида бузиш қайд этмоқда.

10. Жасур Жалолиддинов ҳужум вақтида тўпни йўқотганига қарамасдан, таянч ярим ҳимоячиларимиз тўпни яна қайтариб олишди. Ҳозирча баҳс тенг курашлар остида ва юқори темпда давом этмоқда.

7. Зарбааа! Ох Хён Гюнинг зарбасидан кейин Назаров ишончли тарзда тўпни эгаллаб олди. 

4. Ўзбекистон ОТЖ стандарт ҳолатга эга чиқди. Жалолиддиновнинг узатмасидан кейн Ибрагимов бош билан зарба берди, тўп дарвозабоннинг устидан ўтди, бироқ ҳимоячилар тўпни қайтаришга муваффақ бўлишди.

1. Ўйин бошланди! 

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика