Latest news

00:51Сарри Римга қайтишга яқин  1 00:21"Ал Ҳилол" Зиданга йилига 100+ млн евро таклиф қилганди. Мураббий эса...  2 23:10Раҳмоналиев экстра-таймларда майдонга тушган ўйинда "Сабаҳ" "Қорабоғ"ни енгиб, Озарбайжон кубоги соҳиби бўлди! Клуб Европа лигаси саралашида иштирок этади  0 22:50Баҳром Ҳайдаров: "Селекция ишлари ҳар бир жамоада мунтазам давом этади"  1 22:33Виталий Левченко: "Чемпионатда танаффус юзага келганида шу каби ўртоқлик ўйинлари жамоа учун фойдали бўлади"  1 22:05CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон 120 дақиқа давом этган финалда Тожикистонга аламли тарзда ютқазди  58 21:20Назорат учрашуви. "Нефтчи" Фарғонада "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  2 20:55Ўзбекистон U-23 назорат ўйинида "Хоразм"ни мағлуб этди  1 20:22Бугун финал! УЕФА Чемпионлар Лигаси бош соврини кимга насиб қилади?  22 20:11ОФК вакиллари 2 юлдузли "Бунёдкор" академиясига қандай баҳо беришди?  2 20:00Холид Ал Данҳани: "Бор эътиборимиз Ўзбекистон билан ўйинга қаратилган"  3 18:50Ўзбекистон Кубоги финали олдидан: "Оил Стар" ва БМБ бош мураббийлари қандай фикр билдирди? (тўлиқ матбуот анжумани)  1 18:43"Реал" дарвозабони клубни тарк этишга яқин  1 18:10ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Улитау"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 17:38"Атлетико" Фернандо Торрес билан шартномани узайтирди  0

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Таиландда илк машғулотини ўтказди News

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Таиландда илк машғулотини ўтказди

Биласиз, 8 январдан Таиландда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олади.

Мусобақага тайёргарликнинг якуний босқичини 16 декабрь – 1 январь оралиғида БААда олиб борган Любинко Друлович бошқарувидаги олимпиячиларимиз бугун Таиландга етиб келишди.

Терма жамоамиз эртага Бангкокда мусобақа олдидан якуний ўртоқлик ўйинини ўтказади. Унда олимпиячиларимизга Қатар олимпия термаси рақиблик қилади. Учрашув “SCG Stadium” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Бугун эрта тонгда Бангкокка етиб келган терма жамоамиз тушдан сўнг мазкур стадионнинг захира майдонида машғулот ўтказди.

Таъкидлаш жоиз, Қатар билан ўйиндан кейин терма жамоамиз мусобақа доирасидаги илк расмий учрашувини ўтказадиган Сонгхла шаҳрига йўл олади.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси қитъа чемпионатидаги иштирокини 9 январь куни Эронга қарши ўйин билан бошлайди. Учрашув Сонгхла шаҳридаги “Тинсуланон” стадионида бўлиб ўтади.


Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика