Latest news

17:33Суперлига. "Навбаҳор" кетма-кет 12 та ўйиндан буён Наманганда мағлубият нималигини билмаяпти  0 17:15Футбол ҳақиқатан ҳам биринчи ўриндами?  0 17:12Копа соврининга даъвогарлар рўйхати эълон қилинди  0 16:45"Андижон"нинг словениялик легионери қаерда?  3 16:18Беҳрузбек Облақулов: "Вадим Карленович шошилмай ўйнашни айтганди. Якунда ўйинни қутқара олдик"  3 15:56"Навбаҳор" Наманганда "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2 15:28Суперлига. "Насаф", "Динамо", "Бунёдкор" ва "Нефтчи" меҳмонда ютқазмаяпти  4 15:00Чипта нархи Женнифер Лопес концертидан каррасига арзонроқ, шиддати эса юқорироқ бўлиши кутилаётган ўйинга превью  7 14:42Шацких бош мураббий сифатида Рўзиқул Бердиев жамоасини ҳеч қачон ютолмаган  4 14:15"Буларнинг барчаси миш-миш" - Игорь Сергеев МТЖга хорижлик мураббий келиши мумкинлиги ҳақида  8 13:49Суперлига. "Нефтчи" 10 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти   2 13:21Суперлига. "Динамо" Ғузорда аср ғалабасини қўлга киритди, кейинги турда катта имтиҳон  5 12:54"Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда: клуб кузда янгиланган аренада ўйнаши мумкин  0 12:26Гринвуд "Ал Насср"га ўтишга розилик берди  0 11:59Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида учинчи марта дуранг ўйнади, "Сўғдиёна" меҳмонда учинчи бор муроса кўчасини танлади  0

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Қатарни мағлуб этди News

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Қатарни мағлуб этди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғиндаги сўнгги назорат учрашувида Доха шаҳрида Қатар олимпия терма жамоасига қарши майдонга тушди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги терма жамоа Қатарга қарши учрашувда анча яхши ҳаракат қилди якунда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафидаги голларга иккинчи бўлимда Акром Комилов ҳамда Достон Турсунов муаллифлик қилишди.

Таъкидлаш жоиз, Қатар терма жамоасига қарши учрашув билан Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг иккинчи йиғини якунланди.  Бунгача, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғин давомида КХДР олимпия терма жамоасига қарши учрашувда майдонга тушиб 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, яна бир назорат учрашувида Сурияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Ўртоқлик учрашуви.
Доха, Қатар.
27 декабрь.

Ўзбекистон (U23) – Қатар (U23) – 2:0.
Голлар
: Акром Комилов (73), Достон Турсунов (90).
Ўзбекистон U23:
Абдумавлон Абдужалилов, Акром Комилов, Достон Турсунов, Максимилиан Фомин (Жамшид Болтабоев, 46), Муҳсинжон Убайдуллаев, Отабек Шукуров, Жавоҳир Соҳибов, Жамшид Искандеров (Икром Алибоев, 70), Игорь Сергеев (Ҳусниддин Ғофуров, 66), Достон Ҳамдамов (Жалолиддин Машарипов, 70), Элдор Шомуродов.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика