Latest news

11:41Аллегри "Милан" Адриен Рабьо билан шартнома имзолашини хоҳлайди  0 11:10ЖЧ-2026 саралаши. Анчелотти Бразилияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқди  1 11:00Пролига. Бугун 9-турга старт берилади  0 10:38Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  4 10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  4 09:45Клоппнинг икки нафар собиқ ёрдамчилари “Манчестер Сити“ билан шартнома имзолади  3 09:18He we go! “Ливерпуль“ ёзнинг энг катта трансферини ҳал қилди  5 08:51Клаудио Раньери қарорини маълум қилди  2 08:23Суперлига. 12-тур ҳакамлари маълум  1 07:55Расман: Жоб Беллингем — “Боруссия Д“ футболчиси  2 07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  8 06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  3 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  5 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  3 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  4

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БААга жўнаб кетди News

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БААга жўнаб кетди

Келаси йилнинг январь ойида Қатарда ўтказиладиган Осиё чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун тонгда ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш мақсадида БААнинг Дубай шаҳрига жўнаб кетди.

Қатардаги Осиё чемпионатида кучли учликдан жой олган терма жамоалар 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтадиган Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишади.

БААдаги йиғин 2-14 декабрь кунлари Ажманда ташкил этилади ва 19-28 декабрь кунлари Дубайда йиғин ўтказилади. Йиғин доирасида Самвел Бабаян шогирдлари 7 декабрь куни БААнинг “Ал Васл”, 13 декабрда Япония олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади.

Терма жамоамизнинг иккинчи ва шунингдек, якуний йиғини ҳам айнан БААда ташкил этилади. 19-28 декабрь ҳамда 2-9 январь кунлари Дубайда бўлиб ўтадиган йиғинлардан бешта ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилган. 20 декабрь куни КХДР, 23 декабрда БАА, 27 декабрь санасида Қатар, 4 январь куни Хитой, 6 январда эса Иордания терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинлари ташкил этилади.

Йиғинга жалб этилган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси таркиби қуйидагича:

Дарвозабонлар: Абдумавлон Абдужалилов (“Нефтчи”), Жавоҳир Илёсов (“Машъал”), Алибек Туробов (“Насаф”), Асилбек Омонов (“Пахтакор”)

Ҳимоячилар: Сардор Раҳмонов (“Нефтчи”), Бобур Йўлдошев (“Локомотив”), Максимилиан Фомин (“Бухоро”), Жавлон Мирабдуллаев (“Металлург”), Рустам Ашурматов (“Бунёдкор”), Абдуллоҳ Олимов (“Андижон”), Диёр Туропов (“Олмалиқ”)

Ярим ҳимоячилар: Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”), Одил Ҳамробеков (“Насаф”), Отабек Шукуров (“Бухоро”), Жавоҳир Расулов (“Нефтчи”), Дониёр Исмоилов (“Олмалиқ”), Аббос Махсталиев (“Нефтчи”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Владимир Козак (“Пахтакор”), Жаҳонгир Абдумўминов (“Олмалиқ”), Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Темур Ҳакимов (“Оқтепа”)

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”), Жасур Ҳакимов (“Сўғдиёна”), Шоҳназар Норбеков (“Металлург”)

Захира: Муҳсин Убайдуллаев (“Нефтчи”)

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика